26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат кимларни бепул ўқитади?

– Мен шу кунларда ишсизман, бирорта касб-ҳунар ўрганай десам, уй-рўзғордан орттира олмайман. Бола-чақамнинг ризқини қийиб, пулли ўқишларга ҳам кира олмайман. Бандлик марказида давлат рўйхатидан ўтган ишсиз фуқаролар учун ўқиш бепул экан, деб эшитдим. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

С. ОРИПОВ.

Шимкент шаҳар ҳокимлигининг Аҳолини иш билан таъминлаш маркази қисқа муддатли касбий ўқитишни йўлга қўйган. Давлатнинг ушбу дастури 2017-2021 йилларга мўлжалланган Натижали бандликни ривожлантириш ҳамда тадбиркорликни оммалаштириш бўйича “Еңбек” давлат дастури доирасида амалга оширилади. Унинг биринчи йўналишига кўра ишсиз фуқаролар, ўзини ўзи иш билан таъминлаганлар ва натижасиз фаолият билан шуғулланаётганлар 3 ой давомида қисқа муддатли касбий ўқув жараёнида қатнашишлари мумкин. Улар 3 ой бепул ўқитилади ҳамда стипендия билан таъминланади.

Бу дастурда қатнашиш учун қаерга бориш лозим ва қайси ҳужжатлар топширилади?

Шимкент шаҳар, Байтереков кўчаси, 89-уйда жойлашган Бандлик марказига топширилади. Телефони: 8 (7252) 39-42-79.

Ариза берган чоғда қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси ва кўчирмаси бўлиши керак:

1. Шахсий гувоҳнома.

2. Меҳнат дафтарчаси (агар бор бўлса).

3. Касб-ҳунар олганлиги ёки таълимий маълумотини тасдиқловчи ҳужжат (аттестат, гувоҳнома, диплом, сертификат ва бошқалар).

4. 086-У шаклидаги тиббий маълумотнома. 

Агар ушбу ҳужжатлар топширилса, даъвогар қуйидаги касбларга ўқитилиб, замонавий мутахассис бўлиш имконига эга:

1. Ошпаз.

2. Қандолатчи.

3. Пардозчи (визажист).

4. Сартарош.

5. Маникюр устаси.

6. Электрчи.

7. Пайвандчи.

8. Автоэлектрчи.

9. Автокран устаси.

10. Сантехник ва бошқа мутахассисликлар.

Н. МАВЛОНОВА, 2019-09-02, 20:29 10467
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.