26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бунёдкорлик ишлари авжида

Туркистон шаҳрида Бекзат Саттарханов номидаги спорт мажмуаси қад ростлайди

Бекзат Саттарханов номидаги иқтидорли болалар спорт мактабининг янги лойиҳаси маъқулланди. Туркистон шаҳри марказидаги Б. Саттарханов шоҳкўчаси бўйида барпо этиладиган 320 ўринли иншоот шаҳарнинг янги қиёфасига мос бўлади. 

Иншоот 2021 йилда фойдаланишга топширилади. Муҳташам мажмуа барпо этиладиган майдон ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев спорт мажмуасининг лойиҳаси билан танишиб, уни маъқуллади.

Минтақа раҳбари Туркистон шаҳрида амалга оширилаётган ишларни пухталаб, қурувчилар билан учрашди. Бунёдкорлик ишларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб, зарурат туғилса, куну тун иш юритиш зарурлигини таъкидлади. 

Туркистонда ўзгача меъморий қиёфага эга масжид ҳам қурилмоқда.

 

У Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилмоқда. 

Шарқ меъморчилигига хос қиёфада барпо этилаётган бино 20 минг квадрат метр жойни эгаллайди. У ерда бир вақтнинг ўзида 5 минг киши ибодат қилиши мумкин. Масжид сайёҳларнинг эътиборини тортиши аниқ. Унда конгресс-холл, никоҳ саройи, 400 ўринли мадраса, кутубхона, ошхона бўлади.

Шаҳардаги маъмурий-тадбиркорлик марказида қурилаётган 38та кўп қаватли уйларнинг ташқи қисми очиқ рангли травертин ва оқиш рангдаги мармар билан қопланмоқда. Бу ишларга туман ва шаҳар ҳокимлари масъул. 

Вилоят ҳокими “Темирйўлчилар истироҳат боғи”нинг учинчи босқич қурилиши билан ҳам яқиндан танишди. 15 гектар қурилиш майдонида 200га яқин қурувчи ва 80та техника хизмат кўрсатмоқда. 

Ўмирзақ Шўкеев маданий-маънавий марказдаги қурилишни ҳам кўздан кечирди. “Карвон сарой” уй-жой мажмуаси ҳудуди яшилликка бурканиб, велойўл қурилмоқда. Пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида ёритиш мосламалари, ўриндиқлар ўрнатилиб, атрофи кўкаламзорлаштирилмоқда. 

“Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида сайёҳлик масканлари ва истироҳат боғларига “SOS” ускуналари ўрнатилмоқда. У орқали полиция билан алоқага чиқиш мумкин. Х. А. Яссавий мақбараси ҳудудига шундай ускуналарнинг ҳозирча иккитаси ўрнатилди. 

Вилоят раҳбари Яссавий мақбараси ёнида қад ростлаган “Этноовул” майдонига ҳам борди. Бу ерда ўрта асрдан бошлаб, кўчманчилар даври ва қозоқ хонлиги маркази кўриниши акс эттирилиб, шарқона бозор ва кўчманчилар овули очилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-02-25, 00:01 263
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.