26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яйлов муаммоси ҳоким назоратида

Жетисай, Мақтаарал, Келес туманлари аҳолиси билан учрашувда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев улар билан қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди. Учта туман ҳокими ва аҳолиси иштирокидаги йиғилишда яйлов масалалари бош мавзу бўлди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда чорва молларининг аксарият қисми қишлоқ атрофида боқилмоқда ва натижада ерларнинг табиий қуввати йилдан йилга пасайиб бормоқда. Чорва моллари сонининг кўпайиши ҳам ерлар тақчиллигига олиб келмоқда. Бундан ташқари, кўплаб ерлар хусусийлаштирилган. Туркистон вилоятида яйлов ерларини тартибга солиш бўйича ишлар уч йилдан буён олиб борилмоқда.
Уч туман аҳолиси билан учрашувда вилоят ҳокими маҳаллий ҳокимият ва мутасадди шахсларга яйловлар масаласини ҳал қилишни топширди.
Шу билан бирга, Ўмирзақ Шўкеев «Сабыр» деҳқон хўжалигининг фаолияти билан танишди. Хўжалик деҳқонлари бир майдондан 2-3 марта ҳосил олиш лойиҳасини фаол амалга оширмоқда.
Минтақа раҳбари ишчилар билан учрашди. Миришкорлар карамнинг дастлабки ҳосилини йиғиб олишга тайёргарлик кўришмоқда. Шунингдек, улар ушбу лойиҳанинг самарадорлиги билан боғлиқ тажрибаларини билан ўртоқлашдилар. Биринчи ҳосилни йиғиб олгандан сўнг, улар тарвуз экишга киришади. Маҳаллий деҳқонлар ушбу лойиҳа ёрдамида йилига гектаридан 8 миллион тенгегача даромад олишмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-06, 02:56 642
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.