26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маданий меросимиз – салоҳиятимиз кўзгуси

Туркистонда Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарларининг халқаро анжумани ўтди

Туркистон шаҳри Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари рўйхатига расман қабул қилинди. Шу муносабат билан ташкилотнинг Х юбилей анжумани яқинда туркий оламнинг маънавий пойтахти мақомини олган Туркистон шаҳрида ўтказилди.

Унда сўз олган Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов жорий йил Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ўтаётган тадбирнинг аҳамиятига тўхталди. Ушбу анжуманга қизиқиш билдирган ва иштирок этган дунё мамлакатларининг Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари рўйхатига кирган давлатлар вакилларига миннатдорчилик билдирди.
Анжуманда тарихий ва маданий қадриятларни сақлаш бўйича илғор тажрибага эга бўлган Эрон, Россия, Сербия, Туркия, Польша, Юнонистон, Индонезия, Германия, Марокаш, Албания, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитой каби 23 мамлакатдан 50дан зиёд шаҳар вакиллари иштирок этишди.
Онлайн анжуман доирасида қадимий мерос ва маданиятни асраб-авайлаш, сайёҳликни ривожлантириш, шаҳарни ободонлаштириш, янги иншоотлар қурилиши шароитида унинг тарихий жозибадорлигини сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилинди.
Туркистон шаҳри ҳокими ўз маърузасида сайёҳлик соҳасини ривожлантириш, туризм ва маданият соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ўзаро тажриба алмашишлари учун шароит яратишда Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ташаббуси билан чиқди.
Тадбир якунида , Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари ташкилотининг Х Халқаро конференциясининг декларацияси қабул қилинди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-04-08, 03:37 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.