26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2 мингдан зиёд ўқувчи ''Алтын белгі''га даъвогар

Туркистон вилоятида жорий ўқув йилида жами 27846 ўқувчи мактабни тугатади. Унинг 2084 нафари “Алтын белгі”га, 1329 нафари имтиёзли аттестатга даъвогар.
Буни вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Ардақ Мадихан қизи маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, карантин муносабати билан бу йил якуний аттестация ишлари санитария талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
– Минтақада 9-10 синф ўқувчилари 28 май, 2 ва 5 июнь кунлари ёзма равишда тест топширишади. 11-12-синф ўқувчилари 1-,4-,7-, 10 июнь кунлари синовдан ўтади. “Алтын белгі”га даъвогар ўқувчиларнинг имтиҳон ишларини бошқарма томонидан тузилган комиссия кўриб чиқади. Тадбирларда 312 нафар малакали ўқитувчи иштирок этади, – деди Ардақ Мадиханқизи.
Шунингдек, брифингда 2021 йил 26 майдан 19 июнгача минтақада ёзги мактаблар фаолият юритиши маълум бўлди. Унда ўқув дастурини ўзлаштиришда қийналган ўқувчиларга қўшимча дарслар ўтказилади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-05-22, 02:39 245
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.