26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Театрларнинг ижодий учрашуви

ҚР Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Пойтахт кунига бағишлаб “Пойтахт – санъат ўлкаси” мавзуида Марказий Осиё давлатлари театрларининг ижодий учрашуви ўтди.

Қўшни ўзбекистонлик театр юлдузлари, шу жумладан, Ўзбек Миллий академик драма театри Ўзбекистон Республикасининг хизмат кўрсатган артистлари Қалибек Қуанишбаев номидаги Қозоқ Давлат Академик мусиқали драма театри янги биносининг очилиш маросимида иштирок этиб, “Имон” спектаклини томошабинлар эътиборига ҳавола этишди. Карантин чоралари туфайли бундай учрашувларни соғинган санъатга ошуфта ҳамюртларимизга завқ улашган тадбир файзли ўтди.
Ўзбекистондан ташриф буюрган қадрли меҳмон, таниқли актёр, продюсер, эл севган санъаткор, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев келгусида Қозоғистон билан тиғиз маданий-маънавий алоқада бўлиб, ҳамкорликда фаолият юритиш ниятида эканлигини қозоғистонлик томошабинларга етказди.
Байрам тадбирида иштирок этган ҚР Парламент Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев илк бор Қозоғистон пойтахтига гастрол сафари билан келиб, спектакль намойиш этган ўзбек театри санъаткорларининг фаолиятига муваффақият тилади:
– Бу каби тадбирлар Элбоши, давлатларимиз Президентлари олиб бораётган оқилона сиёсати туфайли уюштирилмоқда. Маънавияти, тили, дини ва дили бир халқлар маънавий, маданий, маърифий муносабатларининг яна бир поғона юксалиши халқларимизнинг ўртасидаги дўстлик ришталарининг янада чамбарчас боғланишига замин яратади, – деди.
Тадбирда иштирок этган қозоғистонлик таниқли санъаткор Тунғишбай Жаманқулов сингари таниқли намояндалар ҳам сўзга чиқиб, дўстона ижодий муносабатларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
– Асосий мақсадимиз – ёш театр жамоалари даражасини юксалтириш, тажриба алмашиш ва томошабинларни қизиқарли асарлар билан мамнун қилиш. Умид қиламизки, ушбу йирик тадбир биродар давлатлар орасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлайди, – деди Қозоғистон Республикаси маданият в спорт вазири ўринбосари Нурғиса Дауешов.
10 кун мобайнида пойтахтга гастрол сафари билан ташриф буюрган жамоалар ўз репертуаридаги энг яхши асарларни намойиш этишди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2021-07-03, 02:56 189
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.