26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқлол нуридан мунаввар шаҳар

Нур-Султанда пойтахт куни нишонланди

1994 йилда Қозоғистон Республикаси Олий Кенгашида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев Қозоғистон пойтахтини Алматидан Ақмўлага кўчиришни таклиф қилди. 1997 йил 20 октябрда пойтахтни кўчириш тўғрисида Фармон имзоланди. 1998 йил 6 майда Ақмўла шаҳри Астана деб ўзгартирилди. 1998 йил 10 июнда янги пойтахтнинг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди. 2019 йил 20 мартда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Парламентнинг қўшма мажлисида нутқ сўзлади ва Тўнғич Президент номини абадийлаштириш мақсадида Астана номини Нур-Султан деб ўзгартиришни таклиф қилди.
«Биз, ҳозирги ва келажак авлодлар, Президентнинг сиёсий меросини ёдда сақлашимиз ва Нурсултан Назарбаевнинг тарихий фаолиятига эҳтиром билан қарашимиз керак. Биз Элбошининг халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятига кўрсатган буюк хизматини доимо ёдда сақлашимиз керак. Бу халқимиз, айниқса ёшлар тарихимизни эъзозлаши ва Тўнғич Президентнинг шонли фаолиятига адолатли баҳо бериши учун муҳимдир. Буюк замондошимиз, Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаевнинг номини абадийлаштириш учун пойтахт унинг номи билан Нур-Султан деб аталиши керак. Бундай таклиф аввалроқ Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 2016 йил 23 ноябрда Парламент аъзолари томонидан қабул қилинган декларацияда берилган эди», деди Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев. Шу куни Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлисида депутатлар Нур-Султан шаҳрининг номини ўзгартириш тўғрисида қонун қабул қилдилар. 2019 йил 23 мартда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси пойтахти – Астана шаҳри номини – Қозоғистон Республикасининг пойтахти – Нур-Султан шаҳри деб аташ тўғрисида Фармонни имзолади.
Ҳар йили пойтахт куни кенг нишонланади. Аммо, афсуски, дунёвий коронавирус эпидемияси туфайли бу йил оммавий тадбирлар чекланди.

***

Шунингдек, Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Элбоши Нурсултан Назарбаев ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этди.
Президент рамзий тасмани қирқиб, нутқ сўзлади.
У ҳар йили Пойтахт куни арафасида шаҳар кўркига кўрк қўшадиган янги мажмуаларнинг очилаётгани, шу жумладан, Элбоши кутубхонаси, музейи барпо этилиб, унинг ёнида очилган истироҳат боғи шаҳарликларнинг севимли ҳордиқ масканига айланганини таъкидлади.
– Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги доирасида бугун Элбоши Нурсултан Назарбаев шарафига ўрнатилган тарихий ёдгорликни очмоқдамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Казинформ маълумотлари асосида, 2021-07-08, 03:39 604
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.