26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фидойилик билан фаровонлик сари

Туркистон вилоятида «озиқ-овқат камари»ни шакллантириш доирасида қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Томчилатиб суғориш усулини жорий этишга қарор қилган ўрдабошилик деҳқон хўжаликларидан бири «Ынтымақ агро XXI» МЧБ 782 га майдонда буғдой ва силосбоп маккажўхори етиштириб, ҳосил йиғиб олингач, иккинчи экин – картошка экди.
Туркистон шаҳри атрофида каналлар қазилди ва сув келди. Томчилатиб суғориш самарадорлигини биладиган деҳқонлар сони кўпайгани қувонарли. Куннинг жазирамасида меҳнат қилаётган деҳқонлар вақти келиб, унинг самарасини кўради. «Яшил белбоғ» лойиҳаси табиий тўсиқ сифатида чанг, шамол ва довуллардан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Бунда атроф-муҳит кўкаламзорлаштирилиб, шаҳар ҳавоси тозаланиб, иқлим мўътадиллашади.
Бундай қалдирғоч лойиҳага қўшни ҳудудлар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Чунончи, туркистонликлар тажрибаси билан танишиш учун яқинда Жамбил вилоятидан мутахассислар келишди. Бу, ўз навбатида, янги технологияларнинг афзалликларидан фойдаланаётган ва даромад келтираётган деҳқонлар сонининг кўпайишига хизмат қилмоқда.
 «SPK-SAURAN» компанияси 650 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилди ва 10 минг бош қорамолга мўлжалланган бўрдоқилаш мажмуасини қурмоқда.
 Режага кўра, шаҳар атрофи ҳудудида умумий қиймати 63 миллиард тенгега тенг 7та йирик сармоявий лойиҳани амалга ошириш режаланган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2021-07-21, 23:49 177
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.