26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тартиб посбонлари янги бинога кўчади

Туркистон шаҳрида вилоят ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органларининг янги бинолари қад ростлайди. Маъмурий-тадбиркорлик марказида жойлашган давлат идоралари барча замонавий талабларга мувофиқ қурилмоқда.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қурилиш майдонларида бўлиб, иш натижалари билан танишди. Давлат даромадлари департаменти биноси яқин кунларда фойдаланишга топширилади.
Туркистон шаҳридаги Фавқулодда вазиятлар департаменти ва «Ёнғинни ўчириш-қутқарув хизмати» давлат идораси учун маъмурий бино ва 4та автотранспорт бекати қурилиши жадаллик билан амалга оширилмоқда. Иншоот сентябрь ойида  фойдаланишга топширилади.
Май ойида бошланган  вилоят прокуратураси биноси келаси йили битади. У умумий майдони 10 минг кв. метр бўлиб, етти қаватдан иборат. Айни пайтда техник ва бетон қуйиш ишлари юритилмоқда.
Вилоят ҳокими Миллий хавфсизлик қўмитаси биносида бўлиб, у ердаги ишлар билан танишди. Ушбу иншоот йил охиригача фойдаланишга берилади.
 Полиция департаментининг «Тезкор бошқарув маркази» биноси қурилиши ўтган йили сентябрь ойида бошланган эди. Бугунги кунда 3 га ерда қурилиш-монтаж  ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Туркистон шаҳрида вилоят Полиция департаменти биноси ҳам қад ростламоқда. У бир нечта блокдан иборат бўлиб, унда муваққат ҳибсхона, спорт майдони, 30та автомашинага мўлжалланган гараж мавжуд. Полиция ходимлари янги бинога янги йилда кўчади.

2021-07-29, 01:00 222
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.