26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл саломатлиги – давлат бойлиги

Арисда замонавий тиббиёт мажмуасининг  тамал тоши қўйилди


Келгусида шаҳар ва қишлоқ фуқаролари учун тиббий хизмат арзон ва сифатли бўлади. Арис шаҳри, Дермене қишлоқ округининг Санали аҳоли манзилида замонавий тиббий даволаш-соғломлаштириш мажмуасининг қурилиши бошланди. Умумий қиймати ярим миллиард тенгени ташкил этадиган сармоявий лойиҳа – Арис шаҳри ва «Verum» тиббиёт компаниясининг ўртасида имзоланган меморандуми доирасида амалга ошади.
Мажмуанинг тамал тошини қўйиш маросимида Арис шаҳри ҳокими Гулжан Қурманбекова ва шаҳар маслаҳати котиби Амантай Байтанаев, «Verum» МЧБ компаниялар гуруҳининг раҳбари Алишер Есмағанбетов ва маҳаллий фуқаролар иштирок этишди.
– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев жорий йилги Мактубида «Тиббиёт соҳасига сармоядорларни жалб қилиб, илғор технология ва янги тадқиқот ишларини ўзлаштиришни йўлга қўйиш керак», зарурлигини таъкидлаган эди. Демак, маблағини қишлоқ фаровонлиги учун сарфлаб, Арис шаҳрига қарашли аҳоли манзилида сифатли тиббий хизмат кўрсатаман, деган сармоядорларни биз доим қўллаб-қувватлаймиз. Натижада, аҳолининг саломатлиги мустаҳкамланиб, ҳаёт сифати яхшиланади, – деди шаҳар ҳокими Г. Қурманбекова.
Умумий майдони 4 минг квадрат метрни ташкил этадиган мажмуада дастлабки ёрдам, кундузги ва кечки стационар, соғломлаштириш маркази, институт ва коллеж талабалари учун тиббиёт базаси жойлашади. Энг муҳими, лойиҳа доирасида камида 100 нафар маҳаллий фуқаро доимий иш билан таъминланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, бундай клиника минтақада илк мажмуалардан бири бўлади. Замонавий мажмуа фойдаланишга топширилгач, фуқаролар компьютерлик томографиядан ўтиш учун Туркистон ва Шимкентга бориб овора бўлишмайди. Шунингдек, сифатли тиббий хизматдан нафақат Арис фуқаролари, балки қўшни Ўрдабоши туманининг фуқаролари ҳам фойдалана олади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-12, 04:28 141
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.