26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дубляж соҳаси ривожланмоқда

Туркистон шаҳрида “Khanshaiym Plaza”даги Kinopark 4 кинотеатрида қозоқ тилига дубляж қилинган “Жан” (“Душа”) фильми намойиш этилди. Унга шаҳардаги кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари таклиф этилди. Кино аввалида аниматорлар кичкинтой томошабинларга ширинликлар улашиб, турли ўйинлар ва танловлар ўтказилди. Тадбирни “Болашақ” корпоратив жамғармаси ва Nur Otan партияси уюштирди.
Фильм “Ўзингдан бошла” лойиҳаси доирасида “Болашақ” жамғармаси хайрия кенгашининг фахрий аъзоси, Nur Otan партияси раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбекнинг қўллови билан қозоқ тилига дубляж қилинди. 2011 йилдан бошлаб Қозоғистон кинотеатрларида “Disney”, ”Pixar”, ”Marvel”, ”Sony Pictures” ва бошқа дунёнинг етакчи киностудияларининг қозоқ тилига дубляж қилинган 37 фильми намойиш этилди. Уларнинг аксарияти болалар учун мўлжалланган анимация фильмларидир. Ноябрь ойида эса қозоқ тилига дубляж қилинган “Энканто” фильми прокатга чиқади.
“Жан” фильмининг дубляжига BI Group компанияси ҳомийлик қилди. Кино намойишида Nur Otan партияси раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбек, “Болашақ” корпоратив жамғармаси директори Азамат Божаков қатнашди.
– Бу йил жамғармамизга ва “Ўзингдан бошла” киноларни дубляж қилиш лойиҳасига 10 йил бўлди. Ҳомийлик натижасида биз 10 йил давомида қозоғистонликлар учун ажойиб кино асарларни қозоқ тилида тақдим қилдик. Таржима ишига давлат қўлловини кўрсатиш Nur Otan партияси сайловолди дастурининг Йўл харитасига киритилган. Яқин орада оилавий кўришга мўлжалланган хорижий мультфильмлар ва кинолар дубляж қилинишига ишонаман, – деди Азамат Божаков.
Жорий йил январь ойида катта экранларга чиққан “Жан” фильми изланувчан одамнинг қизиқарли саёҳати тўғрисида.
Бош қаҳрамон Жо Гарднерга таниқли актёр Даурен Серғазин овоз берган. Шунингдек, дубляжда Данияр Сванқулов, Меруерт Ермекбаева, Майра Ўмар қатнашган.
“Ўзингдан бошла” лойиҳаси 2011 йилдан амалга ошириб келинмоқда. Лойиҳа даромад кўзламайди.
Дубляж қилинган кинолар IVI ва Megogo онлайн кинотеатрларида намойиш қилинмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-16, 03:47 102
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.