26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўп болали она бошпанали бўлди

Тўлебий тумани тадбиркорлари ва аҳолиси ақбастаулик кўп болали, бева аёлга уй қуриб берди. Қиймати 12 миллион тенгелик уй 120 квадрат метрни ташкил қилади. Саккиз болали онанинг аҳволи билан танишган туман “Ёшлар имконият маркази” вакиллари қурилиш ишларини уюштириб, ҳомийлар топди, умуман олганда, эзгу ишнинг бош-қошида бўлишди.
Кўп болали онани бошпана билан табриклашга борган туман ҳокими Тўлеген Телғараев ҳомийларга миннатдорчилик билдирди.
– Ушбу ишлар Элбошимиз Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастуридаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамда фуқаролар онггида ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, ижтимоий фаолликни ошириш мақсадида уюштирилмоқда. Мамлакатимизда сахийқалб одамлар кўпаяверсин, – дея туман раҳбари янги уй эгаларига газ плитасини совға қилди.
Ёшларнинг эзгу ташаббусини қўллаб-қувватлаган туман фахрийлар кенгаши раиси Атирхан Шинғисбаев оқ фотиҳасини берди. Янги бошпанага эга бўлган Мадина Набиева ҳомийларга миннатдорчилик билдирди. У шу пайтгача хароба уйда яшаганди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-25, 20:27 33
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.