1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган
Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79.
janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик салоҳияти юксалмоқда
Туркистоннинг сайёҳлик салоҳияти ўта юқори. Имкониятлари ҳам мўл. Вилоятда туризм соҳасининг тараққиёти ҳамда истиқболлари муҳокама қилинган йиғилишда сайёҳлик бизнеси вакиллари шундай деди. Уларни Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбай ва вилоят ҳокими ўринбосари Рашид Аюпов қабул қилиб, мазкур соҳани ҳар томонлама тараққий эттириш масалаларини муҳокама қилишди. Дастлаб, иштирокчилар минтақада сайёҳлик соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди. Вилоят сайёҳлик бошқармасининг раҳбари Гулмира Ахбердиеванинг айтишича, туристлар сонини ошириш йўлида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. – Туркистон шаҳрида олий тоифали меҳмонхоналар сони 10дан ошди. Жорий йил “Карвон сарой” мажмуасида миллий нақшдаги “Сандиқ” ресторани ва қаҳвахоналар фаолиятини бошлади. “Ҳазрат Султон” аэропорти тўлақонли фаолият юритмоқда. Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига 10 ойда 1 млн. 330 минг сайёҳ келган. Туркистон шаҳрида июль-октябрь ойларида меҳмонхоналарнинг бандлиги ўрта ҳисобда 51 фоизни ташкил этди. Аэропорт маълумотларига кўра, Алмати ва Нур-Султандан келадиган янги халқаро рейсларнинг ўртача тўлимлилиги 70-75 фоизга етди. Айни дамда Туркистон шаҳрида сайёҳларга туроператорлар томонидан турпакетлар тайёрланган, – деди у. Қозоғистоннинг сайёҳлик ҳамжамияти раҳбари Рашида Шайкенова ва “Sky Way” сайёҳлик ташкилоти раҳбари Асем Қўзбағарова ҳамда бошқа сайёҳлик фирмалари раҳбарлари Туркистон вилоятининг сайёҳлик кластерини ривожлантириш юзасидан фикр ва таклифларини билдиришди. Мутахассислар Туркистоннинг сайёҳлик иншоотлари ва инфратузилмасини юксак баҳолашди. Айниқса, Туркистон шаҳри Марказий Осиёнинг сайёҳлик гавҳарига айланишига ишончлари комиллигини билдиришди. Шунингдек, хизмат сифатини ошириш, гидларни кўпайтириш, қозоқ маданиятини намоён этувчи этноовуллар қуриш, қўл ҳунармандчилиги марказини шакллантириш, дунёвий туроператорлар эътиборини жалб қилувчи ўта сифатли 4-5 йирик тадбирлар ёки фестивалларни анъанавий тарзда ўтказиш ҳамда болалар туризмини тараққий эттиришидаги фикрларини изҳор этишди. Миллий нақшдаги лойиҳалар туристларни қизиқтиришини таъкидладилар. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбай: “Туризм – бизнинг минтақа учун етакчи соҳа. Мартда саммит ўтиб, Туркистон туркий дунёнинг маданий-маънавий марказига айланди. Шаҳарнинг асосий инфратузилмаси шаклланиб, аэропорт тўлиқ ишга тушди. Дунё аҳлини қизиқтирадиган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси қошида маданий-маънавий ҳамда сайёҳлик марказлар барпо этилди. Бугун сизлар билан учрашиб, ғояларингиз ва таклифларингизни тингладик. Туркистон шаҳри сайёҳлигини ривожлантириш борасида ҳамкорликда ишлаймиз”, деди.
Сўнгги янгиликлар
2025-07-12, 02:58
Битирувчини нуфузли университетлар таклиф этишди 31
2025-07-12, 02:56
Қасим-Жўмарт Тўқаев Миллий суперкомпьютер марказини ишга тушириш маросимида иштирок этди 58
2025-07-12, 02:55
Вилоятимизда халқаро ҳамкорлик, қўшма лойиҳалар ва чуқур қайта ишлаш йўналишларида келишувлар амалга оширилмоқда 59
2025-07-11, 20:09
Яссавий изидан 110
2025-07-09, 22:37
Қозоғистон фармацевтикаси янги босқичда 64
2025-07-09, 22:35
Туркистонда янги туғилган чақалоқларга миллий руҳ туҳфа қилинди 73
2025-07-09, 22:34
Тўқимачилик саноатида – янги саҳифа 61
2025-07-09, 22:32
Туркистонда юзга яқин оила бошпанали бўлди 75
2025-07-04, 22:20
Айару – юрт ифтихори 126
2025-07-04, 22:19
Фуқаролар мурожаати – доимо эътиборда 131
2025-07-04, 22:17
Сармоя – барқарор тараққиёт асоси 110
2025-07-04, 22:16
Туркистон ва Ўзбекистон: иқтисодий ҳамкорлик янги босқичда 141
2025-07-04, 22:08
АСТАНАДА ТАРИХИЙ ВОҚЕА: ОҲИЧК штаб-квартираси фаолиятини бошлади 126
2025-07-03, 02:41
Ахборот майдони фидойилари эъзозланди 101
2025-07-03, 02:38
Она ва бола саломатлигига доимий эътибор 116
Мавзуга оид янгиликлар
Манзилимиз:
160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган. Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.