26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республика куни муносабати билан вилоятимизда 1200дан зиёд тадбир ўтмоқда

Минтақавий алоқалар хизматида ўтган матбуот анжуманида Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ансар Ўсербаев Республика куни муносабати билан минтақамизда 1200дан зиёд тадбир ўтказаётганини маълум қилди. Бошқарма раҳбарининг таъкидлашича, тадбирларда эл бирлиги, ҳамжиҳатлигини улуғлайдиган, экологик ва ватанпарварлик акцияларига устувор аҳамият қаратмоқда.

Шунингдек, байрам доирасида тантанали йиғинлар, концерт дастурлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, давра суҳбатлари, китоб кўргазмалари, музейларга экскурсия, спорт мусобақалари уюштирилади.

– Давлат раҳбари жорий йилнинг 16 июнь куни Улитовда ўтган Миллий қурултойда Республика кунини қайта тиклаб, 25 октябри миллий байрам сифатида нишонлашини тавсия қилган эди. Шу муносабат билан вилоятимизда 30та тадбирдан иборат режа тасдиқланиб, туман, шаҳарларда ўтадиган 1200дан зиёд тадбирнинг 614таси ўтказилди. Эзгу ишлар давом этмоқда. Байрам муносабати билан туман ва шаҳарларда турли соҳаларда хизмат кўрсатган ходимлар, меҳнат фахрийлари, жасорат кўрсатганлар тақдирланмоқда. Республика кунида вилоятимизда 7430 ўринга мўлжалланган 7та янги мактаб ва спорт мажмуалари фойдаланишга топширилади. Янги хиёбонлар очилиб, янги уйлар соҳибларига топширилади, қатор қишлоқларда ичимли сув табиий газ тармоғи ишга туширилади, – деди Ансар Ўсербаев.

Бошқарма раҳбари байрам арафасида вилоятимиздаги турли этнос вакиллари томонидан тайёрланган “Менинг Ватаним – менинг Қозоғистоним” ватанпарварлик челленжи доирасидаги видеотабрик эстафетаси Қизилўрда вилоятига йўлланганини айтди. “Вилоят ёшлар имконият маркази”нинг ушбу мавзудаги видеотабриги қўшни Жамбил вилоятига йўлланган.

Ансар Жанабайулининг таъкидлашича, байрам муносабати билан хайрия тадбирлари ҳам уюштирилади. Ушбу ғояни амалга ошириш учун маҳаллий ишбилармонлар, ҳомийлар жалб этилиб, “Ғамхўр юрак” акцияси бошланади.

Медиа-режага мувофиқ, “Республика ифтихори” рукни остида минтақанинг равнақига ҳисса қўшган фуқаролар ҳақида мақолалар, эсдаликлар вилоятдаги газета-журналларда эълон қилинмоқда. Республика куни байрамининг тарихи ва аҳамияти ҳақида видеолавҳа ва телехабарлар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларда чоп этилмоқда.

Матбуот анжуманида иштирок этган вилоят маданият бошқармаси раҳбари ўринбосари Асилхан Темирхан маданий тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, 19-20 октябрь кунлари “Конгресс-Холл”да “Voise of Turan” қозоқ қўшиқлари танлови ўтади. 22 октябрь кунлари “Яша, яшна Қозоғистон!” тантанали тадбири уюштирилади.

– Вилоят кутубхоналарида миллий байрам муносиб нишонланади. И. Алтинсарин номидаги болалар кутубхонасида 21-23 октябрь кунлари “Асқақтай бер, айбынды Қазақстан!” ҳафталиги ўтса, 25 октябрь куни «Фараб» илмий-оммабоп кутубхонасида «Республика куни – миллий байрам» мавзуида тадбир ва китоблар кўргазмаси ўтади. 22-25 октябрь кунлари вилоятимиз бўйлаб кутубхоналарда «тарихий соат»лар, китоб кўргазмалари, театрларда эса турли асарлар томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади, – деди А. Темирхан.

Байрам доирасида ўқувчилар, талабалар ва ёшлар ташкилотлари вакиллари орасида «Менинг орзуимдаги Қозоғистон» мавзуида республика даражасидаги эсселар танлови, «TuranBalafest» телешоуси, шунингдек, Абай ёдгорлиги ёнида мутафаккирнинг шеърлари ифодали ўқилиб, “Култегин” заковатчилар ўйинининг ғолиблари тақдирланади.

Вилоят музейларида кўргазмалар, маърузалар, фотокўргазмалар уюштирилади. Туман, шаҳар Маданият уйлари, марказий майдонлар ва истироҳат боғларида тантанали тадбирлар, концерт дастурларини уюштириш режалаштирилган. Вилоят марказида эса “Қозоғистон – тинчлик макони” мавзуида расм чизиш танлови ўтади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-10-22, 02:00 893
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.