26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент сайлови: дастлабки натижалар

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдировнинг маълум қилишича, мамлакат вилоятлари ва хорижий давлатлардаги сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш якунланди. Куни кеча МСК кун бўйи онлайн режимда ҳудудларнинг тезкор маълумотларига асосланиб, Қозоғистоннинг маълум бир вақтда овоз беришдаги иштироки ҳолати ҳақида маълумот бериб борди. 9 та брифинг ўтказилиб, тезкор маълумотлар берилди.

МСК раисининг маълум қилишича, Қ.Тўқаевга 6 миллион 456 минг 392 сайловчи ёки уларнинг 81,31 фоизи овоз берган. «Барча номзодга қаршиман» графасини сайловчиларнинг 460 484 нафари ёки 5,8 фоизи танлаган.

Шу билан бирга, Жигули Дайрабаевга 271 641 ёки 3,42 фоиз, Қарақат Абденга 206 минг ёки 2,6 фоиз, Мейирим Қажикенга 200 907 ёки 2,53 фоиз, Нурлан Ауесбаевга 176 116 ёки 2,22 фоиз, Салтанат Турсинбековага 113 827 одам, яъни сайловчиларнинг 2,12 фоизи овоз берган.

Ҳозиргача ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан овоз бериш натижалари баённомаларининг электрон нусхалари тақдим этилган.

2022-11-22, 03:54 331
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.