26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Университет 30 йиллигини нишонлади

Жорий йилда Хожа Аҳмад Яссавий номидаги  Халқаро Қозоқ-Турк университети ташкил топганига 30 йил тўлди. Ушбу тантанага бағишлаб  ўтган йилдан буён турли даражадаги кенг кўламли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Кеча университет жамоаси йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб, Туркистонда улкан гала-концерт уюштирди.

Аҳмад Яссавий университети қардош Туркия Республикаси университетлари билан мустаҳкам ҳамкорлиги натижасида туркий оламнинг муштарак таълим ва фан марказига айланди. Шу боис, университет тарихидаги муҳим тадбирни бирга нишонлаш мақсадида Қозоғистон ва барча туркий мамлакатлардан меҳмонлар ташриф буюрди. 

ҚР Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев, вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, Туркия Республикасининг хорижлик турклар ҳамда қардош миллатлар бошқармаси раиси Абдуллоҳ Ерен, Туркий мамлакатлар ташкилотининг бош котиби ўринбосари Ўмер Қўжаман, вилоят зиёлилари, шунингдек, Қозоғистон университетлари раҳбарлари, талабалар ва битирувчилар иштирок этди.

Тадбир доирасида “Университет муваффақиятлари” кўргазмаси уюштирилиб, унда дорилфунуннинг 30 йиллик фаолияти, илмий ихтиролари, талабаларнинг ижодий ишлари намойиш этилди.

Асосий гала-концерт пардасини университет ректори Жанар Темирбекова ва ректор вакили Женгиз Тўмар очиб, меҳмонларга миннатдорчилик билдирди.

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди буюк арбоб, олим номидаги университет нафақат Туркистонда, балки барча Туркий давлатлар маданиятига, фан ва таълим соҳаси равнақига улкан ҳисса қўшаётганини айтиб, ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг табрик хатини ўқиб эшиттирди.

Сўнг дорилфунун раҳбарияти томонидан бир гуруҳ давлат органлари раҳбарларига университетнинг 30 йиллиги эсдалик кўкрак нишони топширилди. Тантана куй, қўшиқ ва рақслардан иборат байрам дастурига уланиб кетди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-24, 03:44 129
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.