26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сифатга асосий эътибор қаратилади

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг Сариоғоч туманига хизмат сафари чоғида аҳоли томонидан қатор масалалар кўтарилган эди. Улар минтақа раҳбаридан туман марказида республика аҳамиятига молик автомобиль йўлидан темир йўл станциясига борадиган Майлиқўжа кўчасини таъмирлашни сўраган эди.

Жорий йил ушбу кўчанинг 0,7 чақиримида ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Сариоғоч туман ҳокими Мухит Ўтаршиев қурилиш ишлари билан танишиб, пудратчи компания ва мутасадди бўлим раҳбарларига йўлнинг сифатига эътибор қаратиш, камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этишни топширди. Қурилиш ишлари 2023 йилга ўтади. 

Бу йил Сариоғоч шаҳрида 42та кўча ўртача таъмирдан ўтказилмоқда. Туманнинг Дихан баба аҳоли манзилида эса 200 ўринли Маданият уйининг қурилиши бошланди. Иншоот 2023 йилда фойдаланишга топширилади.

Вилоят ҳокиминниг матбуот хизмати, 2022-12-01, 02:44 464
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.