26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрийларимиз – фахримиз!

Қазиғурт тумани «Мүрагер» жамоат бирлашмаси фахрийлари Турбат қишлоғига ташриф буюрди. Меҳмонлар Қизилсенгир, Аққум, Сарапхана, Ушбулақ, Алтинтўбе, Жигерген қишлоқлари фахрийларидир. Улар, даставвал, «Исмоил ота» масжидида Қуръон тиловат қилдилар, сўнг қишлоқ турғуни, нафақадаги устоз Баҳром Собитов меҳмонларни масжид  тарихи билан таништирди. 

Жавлон Собитов раҳбарлик қилаётган Туроб Тўла номли мактабда Турбат қишлоқ «Мүрагер» жамоат бирлашмаси раиси, қозоқ тили муаллими Юсуп Байсўпиев ҳамда мактаб жамоаси томонидан «Ватан меҳри – дилларда мангу» мавзуида тадбир ташкиллаштирилди. Унда афғон уруши қатнашчилари ҳам иштирок этишди. 

Тадбир давомида ўқувчилар шеър ва қўшиқлар, рақслар ижро этдилар. «Мүрагер» жамоат бирлашмасининг вилоят бўлими раиси Исмаил Аманқулов, туман бўлими раиси Райимбек Айтубай, Турбат қишлоғи фахрийлар кенгаши раиси Тўле Ағабеков, “Қазиғурт” музейи раиси Ўралбек Тажиевлар сўзга чиқиб, йиғилганларга ўз тилакларини изҳор этишди. Ўқувчиларга одоб-ахлоқ, мардлик, дўстлик, ватанпарварлик ҳақида ўгит-насиҳатлар беришди. 

Нигора СОИПОВА. Турбат, 2023-11-16, 04:08 405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.