26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистонни ўзаро туташтирадиган янги темирйўл қурилиши бошланди

Туркистон вилоятида узунлиги 152 чақиримли “Дарбаза – Мақтаарал” янги темирйўл қурилиши бошланди. ҚР Бош вазири Алихан Смайилов телекўприк тартибида қурилиш ишини расмий равишда бошлаб берди. Муҳим аҳамиятга эга тадбирда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, темирйўл соҳаси вакиллари ҳам иштирок этди.

Йирик инфратузилмавий лойиҳа Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига биноан амалга оширилмоқда ва у республикамизнинг транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантиришга йўналтирилган. Унинг доирасида қозоқ-ўзбек давлат чегарасида янги ўтказиш бекати очилади.

Янги темирйўл тармоғини қуриш амалдаги “Сариоғоч – Тошкент” участкасидан юкларни янги тармоққа қайта йўналтириш, “Сариоғоч” станциясининг юкламасини камайтириш ҳамда Ўзбекистон йўналишидаги экспорт юклар ҳажмини кўпайтириш имконини беради. Шунингдек, лойиҳа Туркистон вилоятининг республиканинг асосий темирйўл тармоғига қўшилиши ҳисобидан унинг ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

Бош вазир ўз нутқида Қозоғистонда яна бир муҳим жараён амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Янги темирйўл қурилиши 3400 иш ўрни яратиш имконини беради. 

Қурилиш бошлангач, Бош вазир лойиҳага муваффақият тилаб, уни сифатли ижросини таъминлаб, белгиланган муддатда ниҳоялашни топширди.

2023-11-28, 04:23 750
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.