26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бахтли оила – бахтиёр келажак

Туркистон шаҳрида “Бахтли оила – ёрқин келажак” мавзуида республика анжумани ўтди. Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш мақсадида уюштирилган анжуманда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, ҚР Парламенти ва ҚР ИИВ, маҳаллий ижро органи, полиция, прокуратура вакиллари, ота-оналар, оила қадриятларини улуғлаб юрган эл оғалари қатнашди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди анжуманда сўз олиб, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, она ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим вазифа эканлигини таъкидлади. 

– Бугунги кунда ахборот технологияларининг ривожланишидан жамиятдаги муносабатлар ва қадриятлар ҳам ўзгаришларга дуч келмоқда. Бир вақтлар болаларни калтаклаб тарбиялаш оддий ҳол бўлган эди, ҳозир у зўравонлик ҳисобланади. Болаларни сматрфонлар тарбияламоқда, десак, муболаға бўлмас. Шу сабабли, янги авлодни шакллантиришда ота-оналарнинг тафаккурини ўзгартириш вақти келди. Биз оиладаги тарбияда тараққиёт мезонларини инобатга олишимиз даркор. Юртимиз болалари бахтиёр ҳаёт кечиришсин, – деган вилоят ҳокими соҳадаги бошқа ишларга ҳам тўхталди. 

Анжуманда вилоят прокурори Мурат Тилеубердиев маъруза қилиб, у зўравонликларнинг сонини камайтиришда жазолаш эмас, олдини олиш ишлари самарадорлироқ бўлишини таъкидлади.

Вилоят Полиция департаменти раҳбари, полиция генерал-майори Мурат Қабденов маиший зўравонликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларга атрофлича тўхталди. 

Қозоғистон Республикаси Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Динара Закиева соҳадаги ишларга тўхталиб, режалар билан ўртоқлашди. 

Жамоат арбоби Ўразкул Асанғази оила қадриятларининг инсон онггига таъсири тўғрисида гапирса, Парламент депутати Даулет Муқаев мавзуга оид масалалар юзасидан фикр билдирди.

2024-02-06, 03:06 281
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.