26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маҳорат ва заковат намойиш этилган кун

Шимкент шаҳрида­ги Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида мактаб ўқувчилари орасида буюк мутафаккир ва шоир, ёзувчи, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган “Навоий ўқишлари” Халқаро танлови ўтказилди.

Танловда Қозоғистон ва Ўзбекистондан жами 10 нафар иштирокчи қатнашди. 

Тадбирда ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, Педагогика фанлари бўйича фалсафа (Phd) доктори Шаҳло Норалиева ҳамда Ўзбекистон давлат хореография академияси доценти, филология фанлари доктори Ҳулкар Ҳамроевалар сўзга чиқиб, иштирокчиларга муваффақият тилашди. 

Маҳорат ва заковат намойиш этилган танловда олий ўринни Келес тумани 8-сонли Т. Бегманова номли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Меҳрибон Ёндошова эгаллади. 1-ўрин – Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Э. Воҳидов ижод мактаби ўқувчиси Нилуфар Ҳакимова, Сайрам тумани, 100-сонли мактаб ўқувчиси Рўзаой Ғуломова ҳамда Шимкент шаҳри, 13-сонли Муқимий номли мактаб ўқувчиси Розия Чалабоевага, 2-ўрин – Сайрам тумани 89-сонли “Қайнарбулоқ” мактаби ўқувчиси Севинч Абдулҳамидова, Тўлебий тумани, “Султон-работ” мактаби ўқувчиси Севара Тўйчибоевага насиб этди, 3-ўринни эса Шимкент шаҳридаги 109-сонли мактаб ўқувчиси Нигора Шодиқулова, Қазиғурт тумани, 

Ш. Қалдаяқов номли мактаб ўқувчиси Нозима Баҳодирова, Фарғона вилояти, Бувайда тумани 9-сонли мактаб ўқувчиси Ҳикматулло Эргашбоевлар қўлга киритишди. 

Иштирокчиларга ташкилотчиларнинг махсус диплом ва совғалари топширилди. Шунингдек, мактаб директорлари ҳамда устозлари ҳам махсус ташаккурномалар билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мавзудаги танлов илк бор Ж. Ташенев номли университетда олий таълим муассасалари ўртасида ҳам халқаро миқёсда ташкил этилди. Унда жами 19 нафар иштирокчи: 10 нафар ўзбекистонлик, 9 нафар қозоғистонлик талаба иштирок этди.

Танлов натижаларига кўра, улар ҳам махсус диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Тадбир якунида унинг ташкилотчилари ва ҳомийларига миннатдорчилик билдирилди.

М. ЭЛТОЕВА, 2024-02-15, 20:06 1039
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.