26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маъмуржон Нажиев: ''Қишлоқни гуллатиб-яшнатиш – бош мақсадимиз!''

Бизнинг маълумот: М. Нажиев 1981 йил 20 мартда Қорамурт қишлоғида туғилган. У 6-сонли Киров номли мактабда таҳсил олган. Қарағанди педагогика институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 37-сонли мактабда ўқитувчи сифатида бошлаб, турли йилларда директор ўринбосари, директор лавозимларида хизмат қилган. 2017 йилдан Қорамурт қишлоғи ҳокими лавозимида хизмат қилмоқда.

– Маъмуржон Сентябрь ўғли, яқинда Сайрам туман ҳокими А. Сабитов ҳузурида 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот бердингиз. Суҳбатимизни шундан бошласак...

– ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг “Адолатли Қозоғистоннинг иқтисодий йўналиши” Мактубида барча даражадаги ижро ҳокимиятлари зиммасига шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш каби муҳим вазифаларни юклади. Қорамурт қишлоғида ҳам ушбу йўналишда залворли ишлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт режасига мувофиқ қишлоқда ободонлаштириш ишлари юритилди.

Қишлоқда 17144 фуқаро истиқомат қилади, 8та мактаб, 7та болалар боғчаси, Маданият уйи, 2та тиббиёт ва маҳаллий полиция пунктлари мавжуд. Шунингдек, 475та хусусий тадбиркор, 525та деҳқон хўжалиги, 7та ИЧШ мавжуд.

Ўтган йили бюджет даромадлари режаси 102,7 фоиз бажарилди. 950 миллион тенге сармоя жалб этилди. Режаланган 150 фуқаро ўрнига, 264 фуқаро доимий иш билан таъминланди, яъни, режа 176 фоиз бажарилди.

Яйловларни давлат тасарруфига қайтариш бўйича ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилиб, 202 гектар ер давлатга қайтарилди. Қишлоқда давлат тасарруфидаги 2764 гектар ер бор. Умумий фойдаланиладиган ерлар бўйича шартномалар имзоланди. Туманнинг махсус ер захирасидан олинган ерлар 123 гектар. 7та сутчилик фермаси, 2та мева-сабзавотни қайта ишлаш цехи, 4та йилқи фермаси фаолият юритмоқда. 

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 268 оиладаги 1043 одамга, яъни, 237та оилага шартли равишда ёрдам кўрсатилди.

Ижтимоий тармоқдаги гуруҳларда қишлоқ ҳаётига оид масалалар муҳокама қилинади. Аҳоли билан яқин алоқа ўрнатишда 37та кўча қўмиталари раислари фаоллик кўрсатишмоқда. Жумладан, бу ўринда, қишлоқ тўбебийи А. Маннонов, фаолларимиз Н. Абдазов, Б. Ирисбеков, Д. Бегалиев, Б. Сотиболдиев, У. Эргешовларнинг номини алоҳида таъкидламоқчиман. Трансформаторлар ўрнатиш, электр ва ичимли сув таъминоти каби долзарб масалаларни ҳал этиш борасида ҳам бирмунча ишлар бажарилди. Трансформаторлар, асосан, маҳаллий бюджет ҳисобидан ўрнатилмоқда. Ўтган йили қишлоқдаги 4та кўча асфальтланди, Мусаев, Мўминжонов кўчаларидаги симёғочлар алмаштирилди.

– Жорий йилдаги вазифаларга ҳам тўхталсангиз...

– Жорий йили қишлоқ марказидаги “Мардликка таъзим” ёдгорлиги таъмирланади. Вилоят ва туман бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Қ. Шеров, “7 маман”, Абай, Жамбил, Неъматуллаев кўчалари таъмирланади, симёғочлар алмаштирилади. Шунингдек, Ғ. Ғулом кўчасидаги трансформаторлар ҳам алмаштирилади. Бу ишлар учун жами 8 миллион тенге маблағ ажратиш режаланган. Шунингдек, йўл ҳаркатини кузатиш, юк машиналарининг вазнини ўлчаш учун йўлларга видеокузатув воситалари ва тарозилар ўрнатилади.

Низомобод аҳоли манзилининг майдони 248 гектар. Бу жойга табиий газ, электр қуввати етиб бормаган, йўллар созланмаган. Халқ орасида “чорбоғ” деб аталадиган мазкур “Бау бақша – 2030” ҳудудини қишлоқ округи тасарруфига қўшиш масаласи ҳал этилса, айни муддао бўлар эди.

– Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қандай режалар мавжуд?

– “Қишлоқ омонати” дастури бўйича 2,5 фоизли насиялар берилади. Бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу насия тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга берилади. 

Ишсизлар қўшимча билим олиши керак. Меҳнат қиламан деганларга қишлоқдаги 500 ўринли иссиқхона, шунингдек, 2та тикув цехида бўш иш ўринлари мавжуд. 

– Маънавият соҳасидаги режаларга тўхталсангиз...

– “Энг намунали кўча қўмитаси” ва “Энг намунали кўча” танловлари, “Қишлоқ равнақ топса, биз ҳам гуллаб-яшнаймиз!”, “Озода кўча”, “Менинг дарахтим мен билан ўсади” акциялари, ёшларнинг китобга қизиқишини кучайтириш мақсадида “Китоб – олтин хазина” мавзуида танлов, шанбаликлар, шунингдек, Кўнгиллилар йилига, аҳолининг ҳуқуқий билимини оширишга бағишланган қатор тадбирлар уюштирилди. Келгусида ҳам бу каби йўналишдаги ишлар давом эттирилади.

Ёшлар тарбияси, оилавий қадриятлар, оилада отанинг ролини кучайтириш масалаларига эътибор қаратмоқчимиз. Зеро, сўнгги пайтларда ажрашувларнинг кўпайиши, ер участкаларини беришдаги муаммолар, ўз жонига қасд қилиш масалалари доимий назоратда бўлади. Қишлоқдаги барча мактабларда тўбебий, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирокида “Оилада отанинг роли” мавзуида учрашувлар ўтказилади. 

– Суҳбат учун раҳмат!

З. МЎМИНЖОНОВ суҳбатлашди., 2024-02-27, 20:08 812
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.