26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят маслаҳати сессиясида

Туркистон шаҳрида саккизинчи чақириқ вилоят маслаҳатининг навбатдаги тўққизинчи сессияси ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Д. Сатибалди, ҳокимлик аъзолари, шаҳар, туман маслаҳатлари раислари, вилоят сайлов комиссияси ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов раислик қилди. Унда жами 18та масала кўрилди. Давлат хариди, дин ишлари бошқармалари, маслаҳат ҳамда доимий комиссиялар раисларининг ҳисоботлари тингланди. Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Сессияда вилоят сайлов комиссияси раиси А. Ўсербаев бўш ўринларга янги сайланган депутатларни таништирди.

Сессияда вилоят раҳбари Д. Сатибалди сув тошқинидан зарар кўрган шимолий минтақаларга вилоятимиздан ёрдам ташкил этиш масалаларига тўхталиб, бу борада барча ташкилий ишларни мувофиқлаштиришни ўринбосари Б. Тажибаевга топширди. Вилоят ҳокими маслаҳат депутатлари фаолиятига омад тилади.

Р. МАДАЛИЕВ, 2024-04-13, 03:19 359
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.