26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Стол теннисидан республика турнири

Сайрам туманида стол теннисидан 2006-2009 ва 2010 йилдан кейин туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида “Aksukent Open” республика турнири бошланди. Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Арман Сабитов иштирок этиб, ушбу спорт турининг аҳамиятига тўхталди. Элимизда оммавий спортни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган ёшларга муваффақият тилади.

Бундан ташқари, Кўлкент қишлоғида истиқомат қилувчи, имконияти чекланганлигига қарамай, стол теннисидан кўп йиллардан буён ҚР ва жаҳон чемпионати, спартакиадаси, параолимпиадасининг кўп карра чемпиони, ғалаба байроғини баланд тутган мураббий, фахрий спортчи Тўймурод Ешимов ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Туман маданият, тилларни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Мади Нурлибаев беллашувда Қизилўрда, Манғистов, Жамбил, Қўстанай, Шимкент, Туркистон минтақаларидан, шунингдек, Туркистон вилоятининг туман ва шаҳарларидан 14та жамоа иштирок этаётганлигини маълум қилди. Умуман, минтақалар ва туман, шаҳарлардан 19та жамоа, 228 спортчи омадини синади. 

Мусобақа натижаларига кўра, қизлар ўртасида 1-ўринни шимкентлик Томирис Қўсар, 2-ўринни сайрамлик Шоҳруза Шавкатова, 3-ўринни Ойдин Комилжонова эгаллади. Ўғил болалар ўртасидаги беллашувда 1-ўрин шимкентлик Марлен Жумағул, 2-ўрин жетисайлик Ўринбасар Есимхан, 3-ўрин шимкентлик Абай Жумағулга насиб этди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-04-16, 01:24 823
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.