26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда яна тантана

Туркистон шаҳрида 4 июнь – ҚР Давлат Рамзлари кунига бағишланган вилоят ватанпарварлар анжумани ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев иштирок этиб, кўпчиликни ушбу муҳим сана билан қутлади.

– Аҳолида давлат рамзларига ҳурматни шакллантириш, тафаккурига сингдириш – барчамизнинг нафақат бурчимиз, балки масъулиятимиз. Давлат рамзларининг нуфузи ортиб, мамлакатимиз тараққий этаверсин, – дея, вилоят ҳокимининг муовини юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фуқароларни тақдирлади.

Ўқувчилар саройида ўтган тадбирда республика ва халқаро миқёсда муваффақиятларга эришган, фан ва таълим, маданият ва спорт, тиббиёт ва кўнгиллилар, саноат ва қишлоқ хўжалиги, технология ва бизнес соҳаси илғорлари ҳамда алоҳида қаҳрамонлик кўрсатган фуқаролар тақдирланди. Шунингдек, жорий йил кўкламда элимизнинг бир неча минтақаларидаги сув тошқини пайтида ёрдам кўрсатган инсонларнинг меҳнати улуғланди.

Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида қатор тадбирлар режаланган. Бугунги куни “Айбын”, “Жас Ұлан”, “Жас қыран”, “Облыс тарихы” карвони намойиши каби 10дан зиёд лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, қатор давлат хизматчилари ўртасида саволнома юритилиб, ғолибларга байроқчалар совға қилинди.

Юқорида қайд қилинган анжуман ҚР Давлат рамзлари кунини нишонлаш режаси доирасида уюштирилди.

2024-06-06, 02:39 372
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.