26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йўлга эътибор – элга эътибор

Тулкибош тумани, Чақмоқ бобо қишлоғи ҳудудида жойлашган халқаро аҳамиятга молик автомобиль туннели ер ости йўлини фойдаланишга топшириш маросимида ҚР Транспорт вазири ўринбосари Сатжан Аблалиев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов, Жамбил вилояти ҳокими ўринбосари Қанатбек Мадибек, соҳа мутахассислари ва икки вилоят оқсоқоллари иштирок этди.

Муҳим иншоотнинг очилиш тадбирида транспорт вазири ўринбосари аҳолини шодиёна билан қутлаб, соҳада амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

– Ушбу ер ости йўлининг очилиши Қозоғистон транспорт инфратузилмаси учун муҳим воқеадир. Бу нафақат вилоятнинг йил давомида транспортдан фойдаланиш имкониятини яхшилайди, балки ҳудудда ҳаракат хавфсизлигини сезиларли даражада оширади. Туннель туфайли ҳайдовчилар қишда довонда қор остида қолиб кетмайди, – деди С. Аблалиев.

Йиғилганларни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов ҳам табриклади.

 Туннелнинг узунлиги 840 метрни ташкил қилади. Кенглиги – 11 метр, баландлиги – 8 метр.

Хавфсизликни таъминлаш учун ҳар икки томонида ёритиш, шамоллатиш ва бошқарув хоналари мавжуд. Бундан ташқари, туннелда видеокузатув ва ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимлари ўрнатилган бўлиб, бу вазиятни кузатиш имконини беради.

Тадбир давомида транспорт вазири ўринбосари С. Аблалиев соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшган ва фаол меҳнат қилаётган бир гуруҳ фуқароларга кўкрак нишонини топширди ва ташаккурномалар билан тақдирлади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-13, 22:14 502
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.