26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Долзарб масалаларга бағишланди

Саккизинчи чақириқ вилоят маслаҳатининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси ўтди. Сессия ишида маслаҳат раисининг вазифасини вақтинча бажарувчи Алмас Салимов вилоятдаги янги тайинлашлар хусусида маълумот берди ва тадбирни олиб борди.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаевнинг “Адолатли Қозоғистон: Қонун ва интизом, иқтисодий тараққиёт, ижтимоий некбинлик” номли Қозоғистон халқига йўллаган Мактубидаги муҳим тамойилларга тўхталди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Н. Кўшеров ҳудудимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшган бир гуруҳ меҳнат фахрийларини вилоятнинг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади. Саккизинчи чақириқ вилоят маслаҳатининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси ишида минтақа раҳбарининг ўринбосари Н. Кўшеров, ҳокимлик аъзолари, шаҳар, туман маслаҳати раислари, вилоят давлат органларининг раҳбарлари, сайлов комиссияси раиси, жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди. Кун тартибида 19та масала кўрилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари маъруза қилиб, минтақа амалга оширилган ишларга тўхталди. Депутатлар вилоят ҳокимлигининг фаолиятига ижобий баҳо беришди. Шу билан бирга, вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар, қурилиш, маданият бошқармалари раҳбарларига саволлар бериб, қарор лойиҳаларига тавсиялар киритишди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан маслаҳат депутатлари тегишли қарорлар қабул қилишди.

2024-10-03, 01:55 196
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.