26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Савронлик тадбиркорлар – Хитойда

Давлат раҳбари халққа йўллаган Мактубида аҳолининг фаровонлигини ошириш асосий мақсад эканлигини алоҳида таъкидлади.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди туман, шаҳар ҳокимларига сармоя жалб қилиш орқали янги иш ўринлари яратиш борасида аниқ топшириқлар юклаган эди. Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Саврон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркорлардан иборат делегация Хитой давлатига хизмат сафари билан борди.

Сафардан кўзланган асосий мақсад – вилоятга сармоя жалб қилиш, икки томонлама савдо ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ва маҳаллий тадбиркорлар билан тажриба алмашиш эди.

Савронликлар дастлаб Боро-Тала шаҳридаги Арасан мавзесидаги корхоналарни оралади. Балиқчилик, қўзиқорин ва ширин маккажўхори ишлаб чиқариш ишлари билан танишишди. Хитойдаги аква маданият маҳаллий аҳолининг шоли етиштириши туфайли ривожланган. Гуруч етиштириш бўйича хитойликлар кўп йиллардан буён карвонбошилик қилмоқда. Шаҳарда балиқчилик ҳам юксак даражада ривожланган. Хусусан, “Салқин сув” балиқчилик хўжалигида балиқларнинг узунлиги 4-5 метрга етади, вазни эса 90 килограммдан ошади.

Делегациянинг сафари Қорабуқа қишлоғида давом этди. Ушбу минтақада маккажўхори етиштириш ва уни қайта ишлаш юксак даражада ривожланган. “Шин Нонг” компанияси 350-400 гектар ерда маккажўхори етиштириб, ширин жўхори экспорт қилади. Қўзиқорин етиштирадиган “Кен юань” корхона фаолияти билан яқиндан танишган делегация аъзоларига иш услублари батафсил тушунтирилди. Умуман Хитойда қўзиқориннинг 22 тури истеъмол қилинса, бу ерда 11 тури етиштирилар экан. 

Хизмат сафарининг иккинчи куни савронликлар пахта етиштириш, уни қайта ишлаш, уруғчилик ишлари билан танишди. Арасан шаҳри раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, уларни Туркистон шаҳрига таклиф қилишди. Тадбиркорларнинг Хитойга хизмат сафари ҳафта охиригача давом этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-10-31, 02:25 533
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.