26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шоҳмурод – шоҳона мукофот соҳиби

Республика куни арафасида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига залворли ҳисса қўшган таълим, соғликни сақлаш, маданият, транспорт соҳалари вакиллари, жамоат ва сиёсий арбоблар давлат мукофотларига ноил бўлишди.

 Жумладан, С. Д. Асфендияров номидаги Қозоқ Миллий Тиббиёт Университети Фармакология кафедраси ассистенти, клиникавий фармаколог-шифокор, эксперт, Қозоқ радиосининг «Достық» дастури радиобошловчиси, Алмати шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги «Ёшлар қаноти»нинг раиси, Алмати шаҳри Қозоғистон халқи Ассамблеясининг аъзоси  Шоҳмурод Анорхон ўғли Мўлайхонов ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармойиши билан «Шапағат» медалининг соҳибига айланди. Давлат мукофотини Алмати шаҳри ҳокими Ербўлат Дўсаев тантанали равишда топширди.

Шоҳмурод Анорхон ўғли 1996 йил 24 январда Туркистон вилояти, Сайрам тумани, Қорабулоқ қишлоғида таваллуд топган. 2001 йили қишлоқдаги 77-сонли “Турон” мактабининг 1-синфига ўқишга бориб, 2011 йили 9-синфни имтиёзли шаҳодатнома билан тамомлади. 10-11-синфларда эса 3-сонли Ҳамза номли умумий ўрта мактабни битирди. 

Олий ўқув юртига кириш аввалида ЯМТ синовида 119 балл тўплаб, мактабни “қизил аттестат” билан тамомлаб, грант соҳиби бўлди. 2013 йили С. Д. Асфендияров номидаги Қозоқ Миллий Тиббиёт Университетига грант асосида ўқишга кириб, бакалавриатни 2018 йили муваффақиятли тугатди. Интернатурани хирургия-жарроҳлик соҳаси бўйича тамомлаб, жарроҳ ихтисослигини эгаллади. Резидентуранинг клиник фармакология соҳасида билим ва тажриба олди.

Ҳозирги кунда Шоҳмурод С. Д. Асфендияров номидаги Қозоқ Миллий Тиббиёт Университети фармакология кафедраси ассистенти ва Алмати минтақавий кўп тармоқли клиникасида клиник фармаколог-врач, эксперт ҳамда Qazaq Radiosy “Достық” дастурида радиобошловчи, Алмати шаҳар ҚХА аъзоси, 2016 йилдан буён Алмати шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги “Ёшлар қаноти”нинг раиси.

Шунингдек, кафедрада бўлғуси шифокор-талабаларга сабоқ ҳам беради.

2020 йил 3 июнда ҚР Президентининг Фармонига мувофиқ ҳаракатчан, интилувчан йигит “Қозоғистон халқи Ассамблеясига – 25 йил” медали билан тақдирланган.

– Фармакология соҳаси бўйича шогирдларим республика, халқаро фан олимпиадаларида илмий анжуманларда фахрли 1-2-ўринларни мунтазам равишда қўлдан бермай, совринли шоҳсупадан жой олиб келмоқда. Масалан, Тошкент шаҳрида ўтган “Ёш фармаколог” IV халқаро фан олимпиадасида шогирдим 1-ўринни эгаллади, Самарқанд шаҳрида ўтган III Халқаро фармакология фан олимпиадасида 100дан зиёд тиббиёт университети талабалари иштирок этган олимпиадада ҳам биринчи ва учинчи ўринларни менинг талабаларим эгаллади.

2023 йили ҚР Фан ва Таълим вазирлиги қошидаги Миллий Тест марказида педагогларнинг сертификация тестини ишлаб чиқдим. Шу йилнинг август-октябрь ойларида ҚР Соғликни сақлаш вазирлигида экспертликка қабул қилиндим, – дейди мақола қаҳрамони.

Шунингдек, “Салидат Қаирбекова номидаги Соғликни сақлашни тараққий эттириш миллий-илмий маркази” клиник протоколлар аудитини ўтказиш учун таҳлилчи-маслаҳатчи ва клиник доришуносларни саралаш бўйича танлов эълон қилади. Шоҳмурод Анорхон ўғли ушбу танловда иштирок этиб, эндиликда тафтишчи-таҳлилчилик вазифасини ҳам адо этмоқда.

Инсон саломатлиги йўлида ўқиб, изланаётган, шогирдларига муносиб равишда устозлик қилаётган Шоҳмуроднинг шоҳона мукофоти барча келажаги порлоқ, интилувчан ёшларга юқишли бўлсин...

ТАҲРИРИЯТДАН: Мақоламиз қаҳрамони, куни кеча нишонланган  Республика куни арафасида “Шапағат” медалига ноил бўлган Ш. Мўлайхонов болалигидан тиришқоқ, билимга, янгиликка интилувчан эди. Ўқувчилик йилларида матбуот саҳифаларида, жумладан, “Жанубий Қозоғистон” газетасида ҳам ўзининг мукаммал мақолалари, шеърлари билан кўзга тушгани ҳақиқат. Шу туфайли ҳам Қозоқ радиосида радиобошловчилик қилаётган бўлса, не ажаб.

Мурод АБУБАКИР. Тасвирларда: Алмати шаҳри ҳокими Е. Дўсаев Ш. Мўлайхонов билан; “Шапағат” медали гувоҳномаси, 2024-11-02, 02:54 514
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.