26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кун тартибида – ижтимоий масалалар

Вилоят маслаҳати депутатлари туман ва шаҳарларда ҳисобот учрашувларини ўтказишмоқда.

Мақсад – фуқаролар томонидан кўтарилган муаммолар билан танишиб, уларни имкон қадар ижобий ҳал қилиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бериш эди.

Махсус жадвалга кўра, учрашувлар Туркистон, Арис шаҳарлари ва Чордара, Мақтаарал, Жетисай туманларида ўтди.

Унда вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов ҳамда юқорида қайд этилган туман, шаҳарлардан сайланган вилоят маслаҳати депутатлари Б. Шўйбеков, С. Аристанов, Е. Хандиллаев, Ж. Қанаев, Ж. Қурақбаев, Е. Ералиев, Т. Қаржауов, Б. Серманизов, Е. Қўсмамбетов, шунингдек, ҳокимлар, депутатлар, мутасадди соҳа раҳбарлари, жамоат ташкилоти раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Халқ ноиблари фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаб, уларнниг саволларига жавоб беришди. Хусусан, Чордара туманида УВУ фахрийси номини кўчага бериш, йўл таъмирлаш учун маблағ ажратиш, қишлоқ шифохоналарининг моддий-техника базасини янгилаш, маданият уйини таъмирлаш, шунингдек, кўчаларга қўшимча видеоназорат ускуналарини ўрнатишни таклиф қилишди.

Жетисайликлар сифатли сув таъминоти, “Бадастир мактаб” лойиҳаси доирасида мактаблар, замонавий шифохона қурилиши каби ижтимоий масалаларни кўтаришди.

Туркистон шаҳри аҳолиси уй-жой таъминоти, шунингдек, янгидан барпо этилган кичик туманларни газ, электр билан таъминлаш масалалари билан мурожаат қилишди. Арисликлар эса темирйўл устидан осма кўприк қуриш, яйловлар майдонини кенгайтириш масалаларини илгари сурди.

Учрашув сўнггида фуқаролар томонидан кўтарилган ижтимоий масалалар бўйича баённома тўлдириб, мутасадди давлат идораларига йўлланди. Ушбу масалалар ўз ечимини топгунга қадар, депутатлар назоратида бўлади.

Вилоят маслаҳати, 2025-03-17, 20:55 494
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.