26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад бир, ғоя бир, Турон ягона!

ҚР ПРЕЗИДЕНТИ: ТУРКИЙ ТАМАДДУННИ ЯНГИЛАШДА ТУРКИСТОННИ
ЖАҲОНГА ТАНИТИШДАН БОШЛАШГА ДАЪВАТ ЭТАМАН

Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашининг онлайн шаклда ўтган норасмий саммитида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раислик қилди. Унда Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши, Туркий кенгашнинг Фахрий раиси Нурсултан Назарбаев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркий кенгаш бош котиби Бағдат Амреев иштирок этди.
Учрашувда барча туркий халқларнинг маънавий юксалишига катта ҳисса қўшган буюк шоир ва мутафаккир Хожа Аҳмад Яссавий меросига алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари диний-ахлоқий қарашлари билан минтақамизда улкан эътибор қозонган ҳазрат Яссавий хотирасига Туркистон шаҳрида ўрнатилган муҳташам мақбара барча қардош халқларимиз учун табаррук қадамжо ҳисобланишини таъкидлади.
– 1992 йили Анқарада ўтган дастлабки учрашувда Элбоши туркий давлатларнинг раҳбарлари бундан буён муқаддас Туркистонда учрашиб туради, деган эди. Туркистон барча туркий халқлар учун муқаддас қадамжо, қутлуғ макон ва муборак замин. Боболаримиз ушбу ҳудудда уламо устоз Хожа Аҳмад Яссавийдан диний билим олиб, туркий ислом маданиятини жаҳонга танитган, – деди Қ. Тўқаев тадбирда. – Мақсадимиз – туркий оламнинг 21 асрдаги муҳим иқтисодий ва маданий-гуманитар кенгликларидан бирига айлантиришдир. Туркий тамаддунни янгилашни, энг аввало, Яссавий мероси ва муқаддас Туркистонни жаҳонга танитишдан бошлашга даъват этаман. Шу сабабли, бугунги саммит “Туркистон – туркий оламининг маънавий пойтахти” деб аталмоқда. Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан Туркистон шаҳри тубдан ўзгариб, янги қиёфа кашф этди, – деди ҚР Президенти.             
   

Аkorda.kz., 2021-04-03, 02:58 638
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.