26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда  ''FARAB'' кутубхонаси очилади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев минтақада Туркистон аҳолиси учун нафақат китоб ўқиш ва уларни сақлаш муассасаси бўлиб қоладиган кутубхона, балки замонавий технологиялар билан жиҳозланган ёшларнинг  севимли марказига айланадиган маънавият марказини барпо этишни топширди.
Минтақа раҳбари вилоят илмий-оммабоп кутубхонасини оралаб, бу ерда  амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
– Ушбу марказга ташриф буюрган ёшлар китоб мутолаа қилиб, ижод ва илҳом билан лойиҳаларни амалга оширадиган мажмуа сифатида барча китобсеварларнинг севимли масканига айланиши керак. Бунинг  учун барча шароит муҳайё, – деди вилоят ҳокими.
Кутубхонанинг энг юқори қаватида мутолаа зали мавжуд. Бу ерда керакли нашрни олиб ўқишингиз мумкин. Иккинчи қаватда турли студиялар, устахоналар ва ҳунармандчилик дўконлари жойлашган.
Фаб-лаборатория биринчи қаватдан  ўрин олган. Бу ерда  тадбир ёки тақдимот уюштиришингиз  мумкин бўлган катта зал мавжуд. Биринчи қаватда  тадқиқот маркази, асосий китоб дўкони жойлашган. Шунингдек, бу ерда  нодир китоблар ва қўлёзмалар сақланади. Бундан ташқари, китоблар ва ҳужжатларни рақамлаштириш ва сақлашга мўлжалланган  йирик илмий марказ мавжуд.
Туркистон вилояти ҳокими кутубхонани оралаб, унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан масъул шахсларга қатор аниқ кўрсатмалар берди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-03, 03:56 775
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.