26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Онадан чақалоққа ўтмаган коронавирус

COVID-19га чалинган 20 ёшли ҳомиладор аёл шифокорлар ёрдамида фарзандини омон-эсон дунёга келтирди.
Сайрам туман юқумли касалликлар касалхонасига олиб келинган ҳомиладор аёлнинг коронавирус юқтиргани аниқланди.
Малакали шифокорлар консилиуми ёрдамида у 3400 гр. вазндаги тўнғич фарзандини омон-эсон дунёга келтирди. Чақалоқдан ҳам коронавирусга тест олинди. Унинг натижаси ўғилчанинг соғлом эканини кўрсатди.
Тиббиёт ходимларининг маълум қилишича, айни вақтда чақалоқ ва онасининг аҳволи қониқарли, улар шифокорлар кузатуви остида.
Дарвоқе, ўтган йили коронавирус инфекциясини юқтирган 122 нафар ҳомиладор аёл омон-эсон туғиб олиш бахтига муяссар бўлди.
Туркистон вилоятида янги йилдан буён 15 мингга яқин бола туғилди. Ўтган йили эса минтақада 61274 чақалоқ дунёга келди ва вилоятимиз республикада бу кўрсаткичдан биринчи ўринга чиқди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-04-17, 03:47 356
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.