26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли саломатлиги Президент назоратида

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош вазир Асқар Мамин ва Соғликни сақлаш вазири Алексей Цойни қабул қилди

Давлат раҳбарига мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият, аҳолини эмлаш жараёни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг долзарб масалалари юзасидан маълумот берилди.
Қасим-Жўмарт Тўқаевга аҳолини эмлаш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берилди.

Асқар Маминнинг таъкидлашича, апрель ойидан эътиборан ойига 2 миллионгача одамни эмлаш имкониятини яратиш режаланган.
Президентга маҳаллий QazVac вакцинасини минтақаларга етказиб бериш борасида ҳисобот тақдим этилди.
– Қозоғистон COVID-19га қарши вакцина ишлаб чиқарадиган ўнта давлат ва ўз ишланмаларини рўйхатдан ўтказган бешта мамлакат қаторига кирди, – деди у. – 26 апрелдан эътиборан барча соҳаларда «ASHYQ» дастуридан кенг фойдаланилади. Бу минтақанинг «қизил» ва «сариқ» ҳудудларга кирган пайтида иқтисодиётнинг турли тармоқларига хавфсиз шароитда ишлаш имконини беради.
Давлат раҳбарига тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда юқумли касалликлар шифохонасининг ўринлари 42 фоизга, интенсив терапия бўлимлари эса 28 фоиз тўлган. Дори ва ҳимоя воситаларининг зарурий захираси яратилди, ПЗР лабораторияларининг қуввати кунига 123 минг тестгача оширилди. Барча минтақаларда 25 мингдан зиёд ўрин, замонавий ускуналар билан жиҳозланган янги юқумли касалликлар шифохоналари мавжуд.
Асқар Мамин, шунингдек, Қасим-Жўмарт Тўқаевга 29-30 апрель кунлари ўтадиган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлисига тайёргарлик ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, учрашув давомида сармояларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Учрашув якунида, Президент Ҳукуматга маҳаллий вакцина ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва у билан фуқароларни таъминлаш доирасидаги тадбирларни алоҳида назоратга олишни топширди.

Аkorda.kz, 2021-04-27, 00:40 393
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.