26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Долзарб масалалар муҳокамаси

Байдибек туманидаги “Қапшағай” сув омбори бир неча йилдан буён таъмирланмаган. Бу масалани Байдибек тумани оқсоқоллари Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан учрашувда кўтаришди.
Вилоят раҳбари Байдибек туманига хизмат сафари давомида туман оқсоқоллари билан учрашиб, долзарб масалалар юзасида фикр алмашди. Туман аҳли сув омборининг ҳолатидан ховотирда, уни таъмирлаб хавфнинг олдини олиш зарурлигини айтишди.
Вилоят ҳокими иншоот давлат хусусий тасарруфида бўлганлиги сабабли, бундай муҳим қарорлар вазирлик томонидан қабул қилинишини тушунтирди.
Вилоят мутасаддилари ушбу масала бўйича таклифларни ваколатли ташкилотга юборади.
“Қапшағай” сув омбори 1982 йил қурилган. Сиғими 34 млн. куб метр. Минтақа раҳабари оқсоқоллар билан учрашувнинг муҳимлигини таъкидлади. Карантин чораларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган йиғилишда туман ҳудудини ободонлаштириш юзасидан қатор таклифлар муҳокама қилинди.
– Дунёни қамраб олган эпидемия туфайли алоқалар узилиб, учрашувлар тўхтатилди. Ҳозир мамлакатимиз бўйича Туркистон вилояти “яшил” ҳудудда. Бу залворли ишлар натижасидир. Ҳозир сизлар билан учрашувни қайта жонлантиряпмиз. Ҳар туман оқсоқоллари билан учрашиб, камчиликлар, муваффақиятлар ва имкониятларимизни муҳокама қилмоқдамиз. Шунинг учун бу учрашув аҳамиятли, – деди вилоят ҳокими ўз сўзида.
Байдибек туманининг оқсоқоллари тумандаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни кўтариб, фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди. Ичимли сув, уй-жой масалалари кўтарилди. Туман марказида уй-жойга навбатда турганлар учун кўп қаватли уйлар барпо этишни таклиф қилишди. Вилоят раҳбари қишлоқда кўп қаватли уйлар қуриш мумкин эмаслигини тушунтирди.
– Уй-жой барпо этиш таклифини қўллайман. Бироқ, қишлоқларда кўп қаватли уй қуришнинг ҳожати йўқ, сабаби инфратузилма масаласи бунга тўғаноқ бўлади. Шунинг учун қишлоқда хусусий уйлар барпо этиш керак. Бунинг учун ер етарли. Навбатда турган фуқароларга ер ажратиб бериш мақсадга мувофиқдир. Лойиҳасини кўриб чиқайлик, – деди Ўмирзақ Шўкеев.
Йиғилишда сўзга чиққан Туркистон вилоят фахрийлар кенгашининг раиси Женисбек Мауленқулов элнинг бирлиги ва аҳиллигини мустаҳкамлашда фахрийларнинг хизмати беқиёслигини таъкидлади. У туманнинг муаммоли масалаларини кўтаргани учун оқсоқолларга миннатдорчилик билдирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-27, 01:23 286
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.