26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзаро манфаатли бизнеснинг янги уфқлари

Қозоғистон хорижий сармояларни жалб қилиш учун энг қулай шароитларни яратиш сиёсатини давом эттиради. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Хорижий сармоядорлар кенгашининг 33-пленар мажлисида маълум қилди.

Муҳокама кун тартибида уч масала – биринчиси – 30-пленар мажлисда белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақидаги ҳисобот тингланди. Иккинчиси ва учинчи – хориж тарафининг сармоявий сиёсати, энергетика, экология ва нефть-газ соҳаси, меҳнат қонунчилиги, одам капиталини ривожлантириш ҳамда хориждан ишчи кучини жалб этиш масалаларига эътибор қаратилади.
Таъкидлаш жоиз, ҚР Президенти раислигида ўтадиган Хорижий сармоядорлар кенгаши Қозоғистондаги сармоявий иқлимни яхшилашга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш ҳамда ҚР Ҳукумати ва хорижий сармоядорлар орасида бевосита мулоқотни таъминлаш мақсадида 1998 йилда қурилган.
– Мажлиснинг мавзуси – кластерни ривожлантириш. Узоқ давом этган хомашё даври ниҳоясига етаётганини бунгача бир неча бор такрорлаганман. Нефтга талаб ва нархларнинг муттасил ўзгариб туришини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг бозор омиллари билангина белгиланмаслигини кўриш мумкин. Миллий иқтисодиётни яшиллаштириш юзасидан режалар ва тахминлар давлат сиёсатининг амалий чораларига айланмоқда. Буни Қозоғистон иқтисодиётининг технологик мураккаблиги ва кенг кўламли яшиллаштиришни ранг-баранглаштириш тадбирларида кўриш мумкин, – деди Президент.
Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон иқтисодий тизим сифатида нафақат ички сармоялар, ички талаб ва хомашё экспортидан умидвор.
– Мамлакатимиз сифатли хорижий сармояларни жалб қилиш учун энг қулай шароитларни яратиш сиёсатини давом эттиради. Биз минтақада ва МДҲда етакчилигимизни сақлаб қолиш ниятидамиз. Бундан ташқари, тадбирлар имкон қадар бозорга йўналтирилган бўлиши керак. Акс ҳолда дунёвий ёки минтақавий рақобатбардошликка эришиш мумкин эмас, – деди Президент.

Аkorda.kz, 2021-06-12, 02:23 129
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.