26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Деҳқонлар ўз маҳсулотларини Туркистондаги экобозорда сотишлари мумкин

Туркистон шаҳрида қурилаётган ЭкоБозор яқинда ўз фаолиятини бошлайди. Бу – анъанавий қишлоқ хўжалиги бозорининг ва замонавий савдо ўринларининг афзалликларини ўзида мужассам этган янги шаклдаги деҳқонлар бозори. 14 гектар ерни эгаллаган 900та савдо ўрнидаги қурилиш майдони 5 гектарни ташкил қилади.
Вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев вилоят марказида бунёд этилган ЭкоБозорнинг қурилиши билан танишди. Ҳоким янги савдо марказида вилоят деҳқонлари учун барча шароитлар яратилишини айтиб, бу борада масъул раҳбарларга топшириқлар берди. Ёпиқ бозор озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи баҳода сотиладиган йирик савдо ўрнига айланади. Бу ерда деҳқонлар ўзлари етиштирган маҳсулотларни ўзлари бевосита сотишлари мумкин.
Марказий стадионнинг атрофини ободонлаштириш ишлари билан танишган минтақа раҳбари пудратчилар билан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди. Ў. Шўкеев ишларни тезлаштиришни топширди. Ясси кўчаси бўйидаги истироҳат боғи ва дендробоғда вилоят ҳокими қурувчилар билан учрашди.
“Туркистон шаҳар истироҳат боғи”нинг умумий майдони 28 гектарга яқин. Шу кунгача дендробоққа 12 мингдан зиёд кўчат ўтқазилиб, 2360 квадрат метрга гуллар экилса, 20 минг квадрат метрдан зиёд майдонни кўкаламзорлаштириш режалаштирилган. Бу ерда тунги чироқлар ўрнатилиб, майсалар экилиб, суғориш тизими барпо этилган. Йўлаклар ётқизилиб, ахлат қутилари ўрнатилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-06-12, 02:45 82
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.