26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жамбил вилоятида кучли портлаш содир бўлди

2021 йил 26 август куни соат 18.47да Байзақ туманидаги 8-сонли ёнғинга қарши хизмат қисмига ҚР Мудофаа вазирлигига қарашли 28349-сонли ҳарбий қисм (Жамбил вилояти, Королёвка қасабаси, Тараз шаҳридан 30 чақирим узоқликда) омборхонасидан тутун чиқаётгани ҳақида хабар берилди.
Ёнғин чиққан жойга вилоят ФВ бўлинмаларидан 34та махсус машина ва шахсий таркибнинг 114 ходими, 15та “Тез ёрдам” бригадаси зудлик билан сафарбар этилди. Гарнизон жадал тарзда ёрдамга чақиртирилди.
Бу ҳақда ҚР ФВВнинг расмий вакили Талғат Уали маълум қилди.
697 кв.м майдонда жойлашган йирик омборхона биноси ёниб, портловчи моддаларнинг бўлаклари 2 км. узоқликкача учиб бормоқда. Тахминий ҳисоб-китобга кўра, ҳарбий омборда 500 тонна тротил сақланган.
Ёнғин чиққан иншоот атрофида 3та аҳоли манзили жойлашган бўлиб, Жибек жўли – 3км (378 одам), Ушбулақ станцияси – 8 км (216 одам), Бўтамўйнақ – 10 км (492 одам), жами 1086 одам истиқомат қилади. Айни пайтда уларни хавфсиз жойга кўчириш тадбирлари юритилиб, ҳозирча 710 одам Тараз шаҳрига (Жамбил политехника коллежи, Темирйўл коллежи, Қозоқ-турк коллежи, Тараз сервиз ва технология, Қанд-завод коллежи, 5, 6, 10, 44, 23, 9, 12, 8, 54 ва 53-сонли мактабларга) жойлаштирилди, 128 одам эвакопунктларда, 582 одам қариндош-уруғларининг уйларида қолди.
90га яқин одам турли жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилди, уларнинг 49 нафари қутқарувчилар.
Мудҳиш воқеа рўй берган жойда мутасадди вазирликнинг жадал гуруҳи вазир етакчилигида иш юритмоқда.
 Шунингдек, Алмати шаҳридан 6та техника, 22 ҳарбий, Туркистон шаҳридан 1та махсус техника, Шимкент шаҳридан қутқарувчилар отряди, 8та техника, ҚР ФВВ тиббиёт ва ҳалокатлар марказининг 33 кишилик шахсий таркиби етиб келди.
Ёнғинни ўчиришга вертолётлар сафарбар этилмоқда.
Миллий гвардиянинг 520 аскари сафарбар этилган бўлса, 250 одам захирада турибди.
Махсус жадал штаб тузилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилгач, аҳолини ўз жойларига кўчириш, темир йўл ва автомобиль йўлларини тиклаш ишлари амалга оширилади.
Аҳолига ахборий ва руҳий ёрдам кўрсатиш учун қайноқ телефонлар ишлаб турибди. ФВВ – 33-32-89, 53-32-79. ФВД – 8(7262) 51-41-67, 51-37-75, +77788109109.
Ҳозирча бу телефонларга 178та қўнғироқ бўлди.

ҚР ФВВ матбуот хизмати, 2021-08-28, 04:17 444
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.