26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаблар қучоқ очди

Куни кеча вилоятимиздаги барча таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланиб, мактаб остонасини илк бор ҳатлаган болакайлар учун биринчи қўнғироқ жаранглади. Янги ўқув йилининг биринчи куни Туркистон шаҳрида табиатшунослик-математика фанларига ихтисослашган олимпиада захираларини тайёрлайдиган 28-сонли мактаб-лицейининг очилиш маросими ўтди.
“Ўтрор” кичик туманидаги 900 ўринли янги мактабнинг очилиш тантанасида қатнашган Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев туркистонликларни 1 сентябрь – Билимлар куни билан қутлади.
– Давлатимизнинг келажаги билимли ёшлар қўлида. Янги мактаб остонасини биринчи бор ҳатлаган сизлар яхши ўқиб, эл ишончини оқлаб, мамлакатимизнинг ватанпарвар фуқароси бўлишингларга ишончим комил.
Қўлингизга олган Алифбе китоби муборак бўлсин! – дея минтақа раҳбари янгидан бунёд этилган таълим муассасасини оралаб, ўқитувчилар фаолиятига муваффақият тилади.
Жорий йил Биринчи қўнғироқ тадбири эпидемиологик аҳвол туфайли фақат 1-синф ўқувчилари иштирокида ўтди. Янгидан қад ростлаган мактаб-лицейи замонавий жиҳозланган, ўқувчиларнинг мукаммал илм эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган.
Шуни таъкидлаш жоизки, янги ўқув йилида Туркистон шаҳридаги 33та давлат, 10та хусусий мактабда 45248 ўқувчи таълим олади. Улардан 4221 ўқувчи 1-синфга ўқишга борди.
Вилоятимиздаги 927та кундузги умумтаълим мактабида 500 мингдан зиёд ўқувчи анъанавий шаклда таълим олади. Барча таълим муассасалари санитария талабларига алоҳида эътибор қаратиб, зарур дезинфекция ускуналари билан таъминланган. Вилоятдаги 84 минг нафарга яқин ўқитувчи ва 28 мингга яқин техник ходим 100 фоиз вакцина олиб улгурди.
Янги ўқув йилида вилоятда 50 мингга яқин бола биринчи синфга қабул қилинди.

2021-09-02, 04:13 82
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.