26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кутубхоналар бойияпти

Вилоят ҳокимлигининг девон мажлисида маданият соҳасидаги масала ва галдаги режалар муҳокама қилинди. 

Туркистон вилояти маданият бошқармасининг раҳбари Азимхан Қўйлибаевнинг айтишича, минтақада Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган маънавий ва маданий-маърифий тадбирлар муттасил ўтказилмоқда. Жорий йил Туркистон шаҳрида фойдаланишга топширилган “Буюк дашт эли” маркази, Туркистон мусиқали драма театри ва “Фараб” кутубхонаси минтақа маънавиятини юксалтиришга ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Туркистон шаҳрида “Яшнаган, обод – Туркистон” республика оқинлар айтишуви, жаз мусиқасининг таниқли ижрочилари иштирок этган “Turkistan Jazz party I” фестивали, “Тайқазан” миллий либослар дизайнерларининг республика танлови, “Туркистон овози” республика қўшиқ танлови уюштирилди. Қишлоқ ёшлари ўртасида ижодкорликни тарғиб қилиш мақсадида махсус режа тузилиб, ҳар туман, шаҳарларда вилоят танловлари ва фестиваллари ўтказилган. “Туркистоним – Туроним!” халқаро туркий мусаввирларининг симпозиуми ҳам суратчиларга илҳом бағишлади.

Бугунги кунга қадар касбий 3та вилоят театрида 6та янги спектакль саҳналаштирилди.

– Йил бошидан буён вилоятдаги 24та музейда 6020 экскурсия, 520та кўргазма, 528та оммавий тадбир уюштирилди. Бугунги кунда қарийб 5 мингта янги экспонат жамланиб, жами жамғарма 178927тага етди. Вилоятдаги 395та кутубхона 361354та янги китоб билан тўлдирилди, – деди А. Қўйлибаев.

Вилоят ҳокими Туркистон минтақасида, шу жумладан, Туркистон шаҳрида ўтадиган маданий тадбирларнинг сифати ҳамда мазмунини ошириб, мақомини халқаро даражага мувофиқ юсалтириш борасида топшириқ берди. 

– Янги ғоялар, сифатли лойиҳалар керак. Маданият ҳамда туризмга масъул бошқармалар Туркистоннинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш учун аҳолининг, айниқса, ёшларни қизиқтирадиган тадбирларни ташкил этишлари жоиз, – дея ушбу йўналишдаги ишни жонлантиришни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-25, 02:07 66
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.