26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устуворлик бериш даркор

2023-2025 йилларда вилоятда 89та мактаб барпо этилади. Ушбу илм масканларида 72 минг ўқувчи таълим-тарбия олади. Бугунги кунда уларнинг лойиҳалари, ер участкалари, ҳужжатларини ҳозирлаш йўлга қўйилган. Вилоят ҳокими девонининг йиғилишида минтақа раҳбари Ў. Шўкеев яқин аҳоли манзилларида ўқувчиларни автобус билан ташишга устуворлик бериш зарурлигини таъкидлади. 

– Мактаб қурилиши – бюджет учун жуда оғир. Шу боис, билим ўчоқлари қурилишида мантиқ бўлиши зарур. Келгусида яқин аҳоли манзилларини аниқлаб, уларга ўқувчиларни автобус билан ташишга устуворлик бериш зарур. Шунингдек, сармоядорлар ҳисобидан хусусий мактабларни кўпайтириш даркор.

Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Д. Бўлатханулининг айтишича, вилоятда 2023 йили – 2та, 2024 йили – 31та, 2025 йили – 56та мактабнинг фойдаланишга топширилиши режаланмоқда. Жумладан, Туркистон шаҳрида – 8та, Келес туманида – 8та, Саврон туманида – 9та, Сайрам туманида – 12та мактаб барпо этилади.

Йиғилишда Туркистон шаҳри тараққиёти масаласи муҳокама қилиниб, шаҳар ҳокими Н. Турашбековнинг маърузаси тингланди. Шаҳар маъмурий- тадбиркорлик марказида бюджет ҳисобидан барпо этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиши якунланиб, фойдаланишга берилади. “Арман” турар-жой мажмуасини ободонлаштириш мақсадида ерни текислаш, йўлаклар ва автобекатларни асфальтлаш учун тайёргарлик ишлари юритилди. Шаҳарда истироҳат боғларининг сони ортмоқда. Вилоят ҳокими шаҳарни кўкаламзорлаштириш, ниҳолларни суғориш ишларини кучайтиришни топширди.

– Пиёда юриб, барча каналларни кўздан кечиряпман. Агар чиллада шаҳарда оби ҳаёт етарли бўлмаса, бу яхши эмас. Ҳар тонгда суғориладиган майдонларни назорат қилиш зарур. Шаҳарда гидрантлар ва каналлар етарли. Энди уларни масъул шахслар назорат қилмаса, иш олға силжимайди, – деди вилоят ҳокими.

Ёз ойларида суғоришни самарали юритиш учун 3 мавсумли иш жадвали тайёрланди.  Уни “Жасыл-Түркістан” ДКК ва “Жарық-Тазалық” МЧБ ҳамкорликда амалга оширади.

“Ўтрор” кичик туманидаги Ясси кўчаси бўйида 2,34 га. майдонда гулзор барпо қилинмоқда. Мазкур иншоотда улкан фаввора, ҳордиқ ўринлари, спорт ва болалар майдончалари, йўлаклар, вело ва югуриш йўллари барпо этилади.

2022-06-18, 05:03 65
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.