26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Анъанавий ''Офарин'' фестивали ўтди

Бадриддин Нишонқулов раҳбарлик қилаётган вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси ташкилотчилигида Туркистондаги “Фараб” кутубхона мажмуаси концерт залида анъанавий “Офарин – 2022 фестивали ўтди.

Болалар йилига бағишланган мазкур санъат анжуманида асосан 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 20дан зиёд иштирокчи ҳамда рақс гуруҳи иштирок этди. Тажрибали мутахассис Ўғилжон Холиқбердиева раҳбарлигида тайёргарликдан ўтган жажжи иштирокчиларни бошловчи Маҳбуба Хўжаева саҳнага чорлади. Туркистон шаҳридан Ҳамза, А. Навоий, Отатурк номли мактаблар, Саврон туманидан “Иқон”, “Турон”, “Тошоноқ” мактаблари ҳамда Эски Иқон коллежи  вакиллари, Кентов шаҳридан Қарноқ қишлоғидаги М. Қошғарий номли, “Чоштепа”, “Охунтума” мактаблари  Сайрам туманидаги Орис қишлоғидан М. Анортоев номли, Қорабулоқ қишлоғидан 100-сонли мактаб вакиллари фаол иштирок этишди.  

Анжуман аввалида вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбари ўринбосари Ерназар Баетов иштирокчиларни табриклаб, Бадриддин Нишонқуловга ташаккурнома тақдим этди. Саҳнада истеъдодини намойиш этган жажжи болакайлар чиқишларини улкан зални тўлдирган томошабинлар, хусусан, Эски Иқон ва Қарноқ қишлоғи ўзбек этномаданият бирлашмалари раҳбарлари Миртемир Маҳмудов, Бекзод Ҳабибов, обунада фаол отахонлар Эркин Қолимбетов, Мирзахон Адҳамов, Қодир Аҳмедов, шоира-шифокор Муҳаббат Аматоевалар гулдурос қарсаклар билан олқишладилар. Санъат анжумани Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси, нафақадаги санъаткор Шокир Турсунметов ижросида ХҚТУ профессори Сейитқали Мадуанов шеърига басталанган “Туркистоним-Туроним” қўшиғи билан ниҳоясига етди. Бадриддин Нишонқулов ушбу тадбирни қисқа муддатда муваффақиятли ташкил этишда ўринбосари Райимжон Қўчқоровнинг хизмати юксаклигини эътироф этиб, ташаккурнома тақдим этди. Барча иштирокчилар ҳамда уларнинг устозларига ҳам иззат-икром кўрсатилди. Келажакда ушбу анжуманни фақат жонли овозда ўтказишга келишиб олинди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2022-09-20, 20:09 119
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.