26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош мақсад – хавфсизлик, барқарорлик ва дўстона қўшничилик

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев сайловда овоз бергач, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан, ташқи сиёсатнинг бош мақсади хавфсизлик, барқарорлик ва дўстона қўшничилик муносабатларини ривожлантириш эканини таъкидлади. 

– Қозоғистон ўз миллий манфаатларига асосланган ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат олиб бормоқда. Янги Қозоғистоннинг замонавий ташқи сиёсий ҳолати дунёда ва минтақада шиддат билан ўзгараётган вазият ҳамда мамлакат ичидаги кенг кўламли ўзгаришларга асосланиб шаклланмоқда. Сўнгги йилларда Қозоғистоннинг иқтисодий шаффофлиги ҳамда сармоялар ва бизнес учун жозибадорлиги, аҳолининг барча муаммоли масалаларни якдиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик асосида ҳал этишга интилиши, мамлакатда мукаммал ҳуқуқий пойдеворнинг яратилиши, жаҳон мамлакатлари билан мувозанатли ва ўзаро манфаатли алоқалар юритилиши, сиёсий ишонч ва халқаро ҳуқуққа риоя этилиши асосидаги ўзаро ҳамкорликка интилиши халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланмоқда. Бу эса ўзаро дипломатик алоқаларнинг янги босқичига асос бўлмоқда. Қозоғистон ўзининг стратегик нуқтаи назаридан иқтисодиётимизга 300 миллиард доллардан зиёд сармоя киритилганини, бозоримизда жаҳон миқёсидаги йирик трансмиллий компаниялар фаолият юритаётганини инобатга олган ҳолда, кўп йўналишли ташқи сиёсатни олиб бормоқда. Қозоғистоннинг БМТ Низомига содиқ бўлиши, тинчликсевар ташқи сиёсат юритиши ҳақида кўп айтилмоқда. Шу сабабли, ташқи сиёсатни олиб боришдаги асосий эътибор сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларга, шунингдек, Қозоғистон атрофида тинч, барқарор ҳамда хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилмоқда, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

 Шунингдек, Давлат раҳбари президентлик сайловларидан кейин Ҳукумат истеъфога чиқмаслигини маълум қилди.

– Сиёсий ислоҳотларни давом эттиришимиз керак. Акс ҳолда, турғунлик юзага келади. Бошқа томондан, қонунга кўра, президентлик сайловларидан кейин Ҳукуматнинг истеъфога чиқиши мажбурий эмас. Бу Парламент сайловларидан кейин амалга оширилади. Парламент сайловлари санасига келсак, йил охирида бу борада алоҳида баёнот бераман. Шунинг учун Ҳукумат ишлаш учун қолади. Лекин Ҳукумат ва бошқа идоралар таркибида бироз ўзгаришлар бўлади, – деди Қ. Тўқаев.

Қозоғистон ахборот агентликлари маълумотлари асосида, 2022-11-22, 03:47 133
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.