26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дархан Сатибалди – Туркистон вилояти ҳокими

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармони билан Сатибалди Дархан Амангелдиули Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланди.

ҚР Президенти Девони раҳбарининг ўринбосари Малик Мирзалин Туркистон шаҳрига ташриф буюриб, вилоятнинг барча даражадаги маслаҳатлари депутатлари сессиясида иштирок этди. Малик Мирзалин Давлат раҳбарининг Туркистон вилояти ҳокими лавозимига Дархан Сатибалди ва Нурбўл Турашбековнинг номзодларини тавсия қилган хатини ўқиб эшиттирди.

Сессияда депутатларга тавсия қилинган номзодлар учун овоз бериш очиқ тарзда ўтказилди. Овоз бериш натижаларига кўра, иштирок этаётган 293 депутатнинг 224 нафари Д. Сатибалдининг номзоди учун овоз берди. Сессиядан сўнг вилоят фаоллар йиғилишида Малик Мирзалин ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармонини ўқиб эшиттирди. Президент Фармони билан Туркистон вилоятининг ҳокими этиб Сатибалди Дархан Амангелдиули тайинланди.

Вилоят ҳокими халқ ишончини оқлаш учун барча имкониятларини сафарбар этишга тайёр эканлигини маълум қилди.

– Мени қўллаб-қувватлаган Давлат раҳбари, вилоят, туман ва шаҳар маслаҳати депутатларига миннатдорчилик билдираман. Туркистон вилояти – менинг она юртим. Элимга хизмат қилиш – шараф ва улкан масъулият, – деди Дархан Сатибалди.

Д. Сатибалди 1974 йилда Келес туманида туғилган. Ақмўла қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи-менежер, ҳуқуқшунос.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-03, 02:13 235
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.