26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иссиқлик мавсумига тайёргарлик

Кентов шаҳридаги 5-сонли иссиқлик энергия маркази қозонхоналари, иссиқлик тармоқлари ва ускуналарини янгилаш ишларининг биринчи босқичи якунланиш арафасида. Сув ҳайдайдиган иккита қозонхона йил охиригача қайта қурилади ва 4та қозонхона таъмирланиб, қуввати кучайтирилади. Бундан ташқари, марказдаги иссиқлик тармоғи ва қўшимча ускуналарни қайта қуриш ишлари юритилмоқда.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди қурилиш ишларини кўздан кечирди. Минтақа раҳбари иссиқлик марказида бўлиб, мутасадди бошқарма ва шаҳар ҳокимига мавсумга пухта тайёргарлик кўришни топширди ва қурилиш сифатли юритилиши зарурлигини таъкидлади. Бу ишларга 7,5 млрд. тенге зарур, бугунги кунда вилоят бюджетидан 2 млрд. тенге ажратилган.

Кентовдаги қозонхона 1951 йилда қурилган, у 30 йилдан буён таъмирланмаган. Келажакда уни табиий газга улаш режаланган. Марказ 14 мингдан зиёд истеъмолчига хизмат кўрсатади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-09, 02:09 354
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.