26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Беқиёс сайёҳлик макони янада ривожланади

Туркистон вилояти ва Туркистон шаҳрида барпо этиладиган ҳар бир иншоотнинг қурилиши мутахассислар таҳлилидан сўнг амалга оширилади. Унинг меъморий қиёфаси, мафкуравий аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, қурилиш материалларининг сифати жиддий ўрганилмоқда. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтказилган йиғилишда вилоятда барпо этиладиган янги иншоотлар лойиҳалари муҳокама қилинди. У ҳар бир меъморий лойиҳага алоҳида тўхталиб, масъул кенгаш ва соҳа мутахассисларига тегишли топшириқлар берди.

– Кейинги йилларда юртимизда сайёҳликни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар туфайли Туркистонга келадиган сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди. Эришилган муваффақиятлар билан чекланиб қолмай, мамлакатимиз учун зарур бўлган, сайёҳликнинг тараққиётига жўшқинлик берадиган иншоотларни барпо этишга устувор аҳамият қаратиш лозим. Янги бинолар шаҳарнинг Бош режаси ва тараққиёт концепциясига мос келиши керак. Маданият, сайёҳлик, таълим иншоотлари қуришда ана шу жиҳатлар эътиборга олиниши, меъморлар ушбу соҳа вакиллари билан маслаҳатлашиши керак. Вилоятда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида амалга ошириладиган тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари доим ҳокимликнинг эътиборида бўлади. Шу асосда дастурлар тузиляпти, уларнинг ижроси бўйича йўл хариталари тасдиқланиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Мақсадимиз – Туркистонни жаҳон сайёҳлик марказига айлантириш, аҳоли учун замонавий турмуш шароити яратиш, – деди Дархан Сатибалди ва қурилиш ишларини сифатли ҳамда белгиланган муддатларда амалга ошириш, миллий меъморлик анъаналарига риоя этиш зарурлигини таъкидлади. 

 Мажлисда вилоятда амалга ошириладиган 13та иншоотнинг лойиҳалари тақдим этилди ва муҳокама қилинди. Туркистон вилояти меъморчилик ва шаҳарсозлик бошқармаси раҳбари Нурлижан Бўкебаев “Шарқий бозор”, “Бадастир мактаб” лойиҳалари, маданий-маънавий марказдаги автотураргоҳ, маъмурий-ишбилармонлик марказидаги хиёбон, янги сайёҳлик маскани, Сайрам туманидаги “Никоҳ саройи” лойиҳаси ҳақида ахборот берди. Шу билан бирга, йиғилишда Туркистонда гимнастика мактаби, олимпия захиралари мактаби ва олий спорт маҳорати мактабини ўз ичига олган спорт шаҳарчаси ташкил этиш таклифи билдирилди. Шунингдек, Б. Саттарханов кўчаси бўйлаб Тасвирий санъат музейи барпо этиш, турли меъморий шакллар ўрнатиш лойиҳаси ҳам таклиф этилди. Мазкур лойиҳалар юзасидан Туркистон шаҳар ҳокими ўринбосари Байдулла Ўразбеков, “Меъморчилик бюроси” муассасаси раҳбари Еркин Жусиповларнинг таклифлари тингланди.

Лойиҳаларнинг бир қисми қўллаб-қувватланган бўлса, бир қисмини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-09, 02:10 375
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.