26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янгиланаётган Туркистон: воқеликка айланган орзу

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Туркистон шаҳридаги қатор муҳим лойиҳалар билан танишди, маҳаллалар  аҳли билан суҳбатлашди. Шунингдек, масъуллар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Туркистон шаҳрининг Октябрь Жарилғапов  номли ўйингоҳидаги таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмоқда. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди  шаҳар ораларкан, дастлаб ушбу ўйингоҳга ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан танишди. Инсон учун ўз меҳнатлари самарасини кўриш, одамларга қувонч улашиш – катта бахт. Мамлакатимизда халқнинг мушкулини осон, узоғини яқин қилишга қаратилган бундай хайрли ишлар жуда кўп.

2050 мухлисга мўлжалланган ўйингоҳ қурилиши ўтган йили бошланган. 2023 йил ноябрда фойдаланишга топширилади. Айни пайтда умумий қурилиш-монтаж ишлари 90 фоиз бажарилган. Муҳим спорт иншоотини сифатли барпо этишни топширган Дархан Сатибалди ўйингоҳ яқинидаги «Шауғар» шўъбаси аҳолиси билан учрашиб, уларнинг талаб ва истакларини тинглади. Учрашув иштирокчилари вилоят марказидаги ўзгаришларни ижобий баҳолаб, инфратузилмани яхшилаш борасида  таклиф билдиришди. Вилоят раҳбари Туркистонни ривожлантириш босқичма-босқич давом эттирилишини маълум қилди.

– Бошқарма Туркистон инфратузилмасини яхшилаш, асфальтлаш ва бошқа ишларни давом эттиради. Туркистон беш йил ичида замонавийлаштирилди. Сайёҳлар сони ортди. Шаҳарда йўл қурилиши, оқава  тизимини тартибга солиш, ободонлаштириш ишлари тўхтаб қолмайди, – деди Д. Сатибалди.

Сўнг вилоят ҳокими Тўлебий – С. Ерубаев кўчалари чорраҳасидаги автомобиллар тирбандлигини бартараф этишга қаратилган лойиҳа билан танишди. Туркистон шаҳар ҳокимлиги топшириғи билан “Техтрониc-Строй” МЧБ томонидан амалга оширилаётган лойиҳада йўл ҳаракати тартибга солиниб, аҳоли учун қулай шароитлар яратилади.

Д. Сатибалди «Жолаушы»  МЧБ идорасига ташриф буюриб, янгиланган автопаркнинг фаолияти билан танишди. Корхона жамоаси билан ўтказилган йиғилишда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш юзасидан вилоят ҳокимига таклиф ва илтимослар билдирилди.

1966 йилдан буён фаолият юритаётган мазкур корхона шаҳардаги 22та йўловчи ташиш йўналишининг 10тасида хизмат кўрсатади. Корхонада 200дан зиёд автобус бор. Лойиҳа орқали ҳар куни 30 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади. 2022 йилда 50та янги автобус харид қилинди, 2023 йилда  60та автобус харид қилиш режаланган ва улардан бир қанчаси олиб келинган. Бу борадаги ишлар давом эттирилади. 2025 йилда барча йўналишларни янги автобуслар билан таъминлаш кўзда тутилган. Автобуслар видеоназорат камералари ва кондиционерлар билан жиҳозланган. Шу билан бирга, йўл ҳақини тўлаш ҳам автоматлаштирилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-12, 20:12 371
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.