26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўтрор тумани қачон тараққиётга юз буради?

Ўтрор туманини ривожлантиришга қандай тўсиқ ва камчиликлар бор? Унинг равнақи учун нима қилиш керак? Режалари қандай, топшириқлар мунтазам бажарилиб, эл манфаати ҳимоя қилиняптими? 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Ўтрор туманига бориб, туман фаоллари иштирокидаги мажлисда шу масалалар муҳокама қилинди. Мутасаддиларга аниқ топшириқлар юкланди.

– Туманга сармоя жалб қилиш, янги иш ўринларини очиш лозим. Сармоявий лойиҳалар ҳанузгача амалга оширилмаган. Натижада янги иш ўринларини очиш режаси бажарилмаган. Сармоядорлар келиб, янги корхоналар очилса, туманнинг солиқ базаси кенгаяди. Туманда сайёҳларга хизмат кўрсатадиган масканларни ривожлантириш, уларни инфратузилма билан таъминлашга доир аниқ тадбирлар юритишни топшираман. Бироқ, туманнинг асосий сайёҳлик иншооти – Арслонбоб мақбарасининг ҳолатидан сайёҳларнинг кўнгли тўлмайди. Мақбара қошидаги ҳудуд ободонлаштирилиши керак. “Қызыл ту” насос станциясини таъмирлашни топшираман. Шунингдек, тумандаги каналларни тозалаш зарур. “Қазсушар” муассасаси, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамкорликда мазкур камчиликларни бартараф этиш тадбирларини бошланг, – деди Дархан Сатибалди.

Мажлисда Ўтрор тумани ҳокими Сакен Султанхановнинг ҳисоботи тингланди. Вилоят ҳокими девони раҳбари Еркеғали Алимқулов туманда аниқланган камчиликлар ва иқтисодий кўрсаткичларга тўхталди.

Туманда солиқ тўловчиларнинг мулки қайта баҳоланиб, қўшимча 5 млн. тенгедан зиёд даромад аниқланган. Қишлоқ хўжалигининг аниқ ҳажм индекси 95,2 фоизни ташкил этиб, режалар амалга ошмаяпти. Мажлисда ушбу масалалар муҳокама қилиниб, масъул раҳбарлар огоҳлантирилди.

Тадбир якунида, янги иш ўринларини очиш, таълим, соғликни сақлаш соҳасидаги масалаларни ҳал қилиш, туманни ободонлаштириш, тозаликни сақлаш ишларини кучайтириш ҳамда бошқа масалалар юзасидан топшириқлар берилди.

2023-11-18, 02:48 208
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.