26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Билимдонлар аниқланди

Ягона миллий тестга тайёргарлик икки йил муқаддам бошланган эди. Келажагимиз, эртанги кунимиз давомчилари бўлган ўқувчи ёшлар айни пайтда олий ўқув юртларига кириб, бирор касбни эгаллаб, етук мутахассис, Ватани, Адолатли Қозоғистоннинг рақобатбардош, адолатпарвар бунёдкорлари бўлиш орзусида устоз-мураббийлардан таълим олишмоқда.

Сайрам туманининг Қорабулоқ, Орис ва Кўлкент қишлоқларида фаолият юритаётган ўзбек тилида таълим берувчи мактаблар 10-синф ўқувчиларининг 151 нафари «Тест билимдони» танловида иштирок этишди. 

Навбатдаги танлов ёшларни миллий тест-синовлардан муваффақиятли ўтишлари учун замин яратди. 

Анъанага кўра, энг яхши уч мактаб ва 10 нафар зукко ўқувчилар аниқланиб, ҳомий – NIK GROUP асосчиси, жамоат арбоби Бадритдин Нишонқулов томонидан тақдим этилган пул мукофотларига сазовор бўлишди.

Бу галги танловда Жамбил номли мактабнинг 5 нафар ўқувчиси муваффақиятли иштирок этиб, дастлабки бешликнинг барча ўринларини забт этишди. 

Танловда иштирок этган 19та мактаб ўртасида Жамбил номли мактаб – 121, «УХУД» – 93, 4-сонли гимназия мактаби – 88 балл билан биринчи учликдан ўрин эгаллашди.

 Навбатдаги танловда барча мактаблар фаол иштироки билан ўқувчилар келажаги учун қайғуришаётганлиги, ёш авлод тақдирига бефарқ эмасликларини намоён этади, деган умиддамиз.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2024-04-01, 20:39 855
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.