26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон давлат бюджети уч ойда 4,5 триллион тенгега ошди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев молия вазири Мади Такиевни қабул қилди

Мади Такиев давлат молиясининг асосий йўналшилари, жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида республика бюджетининг ижроси тўғрисида маълумот берди: 3 ой якунларига кўра, давлат бюджетига 4,5 триллион тенгега яқин маблағ тушган.

Шунингдек, у бюджетнинг самарасиз харажатларини қисқартириш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар ҳақида ахборот берди: жорий молиявий йил учун 300 миллиард тенгедан зиёд харажатларни қисқартириш таклиф этилди. Ушбу маблағлар юқори иқтисодий самара берадиган фаолиятларга йўналтирилади.

Шунингдек, вазир янги “Бюджет кодекси”да аксини топган бюджетни бошқариш самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида айтиб ўтди. 

У солиқ маъмуриятчилигидаги янгиликлар ҳақида сўз юритди – янги “Солиқ кодекси” лойиҳасида солиқ маъмуриятчилигининг хизмат кўрсатиш тамойиллари белгиланди, текширишлар сонини қисқартириш андазалари, назоратни амалга ошириш ва солиқ қарзларини ундириш юзасидан ёндашувларга ўзгартиришлар киритилди.

ЕОИИнинг учинчи давлатлар билан божхона чегарасида жойлашган божхона инфратузилмасини замонавийлаштириш юзасидан маълумотларни тақдим этди. Лойиҳанинг амалга оширилиши божхона бекталарининг ўтказиш қобилиятини 6 бараваргача ошириш ва саёҳат вақтини 2 баравар қисқартириш, шунингдек, товар ва транспорт воситаларини кечаю кундуз онлайн назорат қилиш имконини беради. Барча назорат-ўтказиш бекатларини замонавийлаштириш ишлари 2024 йил охирига якунланади

Вазир давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш режаларини маълум қилди. Унга кўра, “Давлат харидлари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасида харид қилиш тартиб-таомилларини соддалаштиришда расмиятчиликларни бартараф этиш, қурилиш бозорини монополиядан чиқариш, барча давлат ва квазидавлат ташкилотларини харидларнинг ягона дастурига ўтказиш кўзда тутилган.

Президент давлат молияси соҳасидаги ҳолатни яхшилаш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, бюджетнинг мутаносиблигини таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳани рақамлаштириш орқали солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

Akorda.kz, 2024-05-03, 21:47 394
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.